Latest news

15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  0 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  5 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  7 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21

Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди News

Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 12 март куни БАА аёллар термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Мазкур беллашувда Шерали Бобоқулов шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик, Дилдора Нозимова, Маҳфуза Туропова муаллифлик қилди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 март куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида БАА термасини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради. Саралаш босқичиинг “B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади.  

Шерали Бобоқулов қўли остидаги терма жамоа 14 март куни Тошкент шаҳрига қайтиб келади.

Ўртоқлик учрашуви
БАА, Дубай
12 март, якшанба

БАА – Ўзбекистон — 0:5

Голлар:
Сарикова, Нарбекова, Карачик, Нозимова, Туропова.

Ўзбекистон: Мафтуна Жонимкулова, Камола Рисқиева (Дилдора Нозимова), Ҳолида Дадабоева, Зумрад Назарова (Мафтуна Шойимова), Мавлуда Мунавварова (Юлдуз Набиева), Нозима Камолтоева (Ирода Турдалиева), Маҳфуза Туропова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова (Умида Зоирова), Лианна Нарбекова (Нилуфар Қудратова), Людмила Карачик.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика