Latest news

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  4 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  14 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  0 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Ўзбек клублари Осиё Кубокларида News

Ўзбек клублари Осиё Кубокларида

12 февраль куни АГМК клуби Осиё чемпионлар лигасида дебют қилади.

ОСИЁ КУБОКЛАРИ ҲАҚИДА

Осиё футбол конфедерациясида қитъа мамлакатлари клублари ўртасидаги турнир 1967 йилдан бошланган. Дастлабки турнир ОСИЁ КЛУБЛАРИ ЧЕМПИОНАТИ дея номланган. Бу ном остида қитъа клублари 1971 йилгача мусобақалашишган. 1972-1985 йиллар давомида Осиёда клублар ўртасида мусобақа ўтказилмаган. 1986 йилдан ОФК иккита йирик турнирга асос солган. Ўз мамлакатида чемпион бўлган клублар ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ КУБОГИда иштирок этган бўлса, кубок соҳиблари ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИда баҳс юритишган. Қитъа миқёсидаги ҳар икки турнир 2002 йилга қадар мунтазам ўтказилган. 2002 йилдан эса ҳар икки турнир бирлаштирилиб ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИга асос солинди. 2008 йилдан бошлаб бу турнир янада такомиллаштирилди ва Осиё рейтингида юқори ўринда бўлган жамоалар ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИда қатнашадиган бўлди. Рейтингда пастроқ бўлган жамоалар учун эса 2004 йилда ташкил этилган ОФК КУБОГИ турнирида қатнашадиган бўлди.
 
ЎЗБЕКИСТОН ЖАМОАЛАРИ ОСИЁ КУБОКЛАРИДА

Мамлакатимиз жамоалари Осиё миқёсидаги клублар ўртасида ўтказиладиган турнирларга 1994 йилдан иштирок эта бошлашган. 1994-2002 йиллар мобайнида ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ КУБОГИда юртимиздан 4 жамоа иштирок этган. Фарғонанинг “Нефтчи”, Тошкентнинг “Пахтакор”, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари бу турнирда қатнашиб, умумий ҳисобда 35 учрашув ўтказишган. ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИда эса юртимиздан “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Янгиер” ва “Самарқанд-Динамо” жамоалари иштирок этишиб, умумий ҳисобда 32 ўйинда майдонга тушишган. 2002 йилдан ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИ мусобақаларида мамлакатимиздан “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” иштирок этган бўлиб, бугунгача улар иштирокидаги ўйинлар сони 254тани ташкил этади. 2004 йилдан фаолиятини бошлаган ОФК КУБОГИда “Нефтчи”, “Насаф” ва Ғузорнинг “Шўртан” жамоалари умумий ҳисобда 40 ўйин ўтказишган.
 
АГМК 11-ЖАМОА

АГМК Осиё миқёсидаги клублар ўртасида ташкиллаштирилаётган халқаро турнирларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя этиши кутилаётган 11-жамоа бўлади. 1994 йилдан ҳозирча давр мобайнида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этган жамоалар статистикаси қуйидагича:

ПАХТАКОР – 104 ўйин, 46 ғалаба, 18 дуранг, 40 мағлубият, тўплар нисбати 166-148.
БУНЁДКОР - 81 ўйин, 27 ғалаба, 22 дуранг, 32 мағлубият, тўплар нисбати 90-104.
НАСАФ – 55 ўйин, 25 ғалаба, 11 дуранг, 19 мағлубият, тўплар нисбати 86-67.
НЕФТЧИ – 42 ўйин, 19 ғалаба, 5 дуранг, 18 мағлубият, тўплар нисбати 74-64.
ЛОКОМОТИВ – 30 ўйин, 7 ғалаба, 10 дуранг, 13 мағлубият, тўплар нисбати 41-45.
НАВБАҲОР – 17 ўйин, 6 ғалаба, 4 дуранг, 7 мағлубият, тўплар нисбати 32-32.
МАШЪАЛ – 6 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият, тўплар нисбати 7-11.
ШЎРТАН – 6 ўйин, 1 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият, тўплар нисбати 10-10.
ЯНГИЕР – 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар нисбати 6-4.
САМАРҚАНД-Д – 2 ўйин, 2 мағлубият, тўплар нисбати 5-7.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика