Latest news

15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  1 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  12 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  9 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3

Ўзбек футболидаги профессионализм News

Ўзбек футболидаги профессионализм

Профессионал, профессионализм сўзларининг маъносини қайтада тушунтириб ўтирмоқчи эмасман.

Ўзбек футболида, хусусан, клублар ичида бу сўз шундай урфга айланганки, деярли барча клубларда «профессионал» сўзи қўшилган. Ҳаттоки клублар иштирок этадиган мусобақа ўтказадиган ташкилотнинг номида ҳам бу сўз мавжуд — Профессионал футбол лигаси.

Якунига етиб бораётган Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури учрашувлари ўтказиб бўлинди. Айни ушбу турдан ўрин олган «Қизилқум» — «Турон» учрашувида қизиқарли ҳолатга гувоҳ бўлдик. Бу нарсага мухлислар қанчалик эътибор қаратишди, билмадик, аммо чиндан ҳам эътиборга арзирли ҳолат.

Ўйин давомида яйпанликлар дарвозасини қўриқлаган Акмал Ортиқов 90 дақиқа давомида машғулот формасида ҳаракат қилди. Дарвозабон кийган футболканинг орқасида на исм-фамилия бор, на рақам.

Маълумотларга кўра, Акмал Ортиқовнинг формаси «Қизилқум» дарвозабони Игнатий Нестеровники билан бир хил бўлганини сабаб ўйин олдидан учрашув комиссари ва ҳакамлар шундай қарорга келишибди.

Ўйин олдидан футболчиларнинг майдонда киядиган формаси келишиб олиниш керак. Бу ҳолатни тасодифга ҳам йўйиш қийин.

Ана энди Профессионал футбол лигасининг "Мусобақалар ўтказиш регламенти"га назар соламиз. Мазкур регламентнинг 19-бобидаги мусобақа иштирокчиларининг либосларига қўйиладиган талаблари ушбу ҳолатда бажарилмаган.

Шунингдек, 13-бобдаги ЎзПФЛ комиссарининг мусобақалардаги фаолияти тўғрисидаги 13.6-банд ҳам бажарилмаган. Унга кўра: "ЎзПФЛ комиссари учрашувни мазкур Регламентга мувофиқ ташкил этиш, хавфсиз ўтказилишини назорат қилиш, хуқуқ-тартибот органлари, стадион ва клублар расмийлари, футболчилар, томошабинлар ҳаракатларини баҳолаш учун масъул ҳисобланади". Бироқ реглмент мазкур ҳолатда бузилган.

Ушбу турда бўлиб ўтган пойтахтдаги «Бунёдкор» — АГМК ўйинида ҳам эътиборга молик жиҳат бор.

Ўйиннинг 89-дақиқасида АГМК сафида Мурод Тошматовнинг ўрнига ўйинга қўшилган Нодир Абдураззоқовнинг кийган формаси бошқа жамоадошлариникидан фарқ қилади. Буни қуйидаги суратлар орқали билиб олиш мумкин. Ранг ва дизайн жиҳатидан бир жамоанинг икки хил формаси мавжуд.

Ушбу ҳолатда ҳам регламент бузиляпти. Регламентнинг 19-бобида мусобақа иштирокчиларининг либосларига қўйиладиган талаблар кўрсатилган. 19.2-бандда футболканинг ўнг енгида ЎзПФЛ логотипи, чап енгида эса ЎзПФЛ томонидан тақдим этилган мусобақа титул ҳомийсининг рамзи бўлиши лозимлиги айтилган.

Қуйидаги суратда эса ушбу белги футболчининг формасида йўқлигини кўриш мумкин.

Ўзини ҳурмат қилган ташкилот мазкур ҳолатда жилла қурса клубга нисбатан огоҳлантириш бериб қўйиши мумкин эди. Клублар эса ўзларига юклатилган вазифани тўғри қилишса уларга нисбатан эътироз ҳам бўлмайди. Ахир клубда ҳам, ташкилотда ҳам профессионал сўзи шунчаки кўзни қувонтириш учун ёзиб қўйилмаган.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика