Latest news

16:03Арне Слот Салоҳни яна захирада қолдириши мумкинми? Мураббий жавоб берди  0 15:44Хаби Алонсо "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда, Слотнинг курсиси қимирлаб қолди  3 15:36Назорат ўйини. "Қизилқум" "Спартак-2"ни мағлуб этди  0 15:00Назорат ўйини. "Насаф" Польша клуби билан дуранг ўйнади  2 14:13"Криштиану йиғлагудек ҳолатда эди". Каранка Моуринью ва Роналду ўртасидаги жанжал тафсилотларини ошкор қилди  1 13:54"Динамо" бир ой олдин жамоага қўшилган Мабепа Айесса билан хайрлашилди  3 13:43Бугунги ўйинлар: “Арсенал” — МЮ, “Рома” — “Милан”, “Барса” уйда ва бошқалар  3 13:25Миллий жамоа. Зафармурод Абдираҳматов жароҳат сабаб йиғинни тарк этди  1 13:17Федерико Вальверде: "Дарвозада Куртуа борлиги ишимизни анча енгиллаштиради"  3 12:58"Наполи" бразилиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  0 12:25Венсан Компани: "Ҳамма Бундеслигани осон дейди, лекин бугун бундай эмаслигини кўрдик"  16 12:02Лиам Росеньор Мудрик ҳақида: "У билан гаплашиб олишим керак, ҳозир у учун қийин давр"  0 11:45Арне Слот "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабини айтди  5 10:55Олександр Воробей собиқ жамоаси билан шартнома имзолади  0 10:36САфарда. "Динамо"нинг БААдаги машғулотлари қандай кетмоқда? Вадим Абрамов билан интервью  3

Ўзбек футболида янги соврин - "ДЎППИ" News

Ўзбек футболида янги соврин - "ДЎППИ"

Илк маротаба сайтимиз томонидан профессионалларга хос тарзда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаймиз.

Аниқроғи, биз ташкил этамиз, унда олий ва биринчи лига жамоаларининг бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган беш нафар номзоддан бир нафарини танлаб оладилар.

Нима учун бу совринга "Дўппи" деб ном бердик. Балки бу кулгули туюлаётгандир. Дўппи аввало Ўзбекистоннинг миллий бош кийими, қолаверса, аксарият вилоятларда тўпни "дўппи" деб аташади. Шу икки жиҳатни инобатга олган ҳолда, совринга шундай ном бердик.

Айни пайтда овоз йиғиш жараёни кетяпти. Унда барча мураббийлар қатнашаётгани кишини қувонтирмай қолмайди.

"Дўппи" - 2014 совринини қўлга киритиш учун қуйидаги мураббий ва футболчилар кураш олиб боришяпти.

Мураббийлар:
1. Вадим Абрамов
2. Сергей Лушан
3. Самвел Бабаян
4. Равшан Ҳайдаров
5. Рўзиқул Бердиев

Футболчилар:
1. Одил Аҳмедов
2. Виталий Денисов
3. Жамшид Искандеров
4. Сардор Рашидов
5. Артур Геворкян

Номзодларни танлашда, уларнинг жорий мавсумда эришган ютуқлари ва меҳнатлари инобатга олинди.

Самвел Бабаян ҳеч ким кутмаган жойда жамоасини чемпионлик сари етаклай олди. Вадим Абрамов чемпионатда иккинчи ўринни олиш билар бирга, илк марта "Локомотив"нинг Ўзбекистон Кубогида зафар қучишида катта роль ўйнади. Ҳеч ким жорий мавсум "Насаф"ни медаллардан бирини қўлга киритишини кутмаган бир вазиятда, "Насаф" икки ўйин натижасига кўра "Бунёдкор"ни ортда қолдириб, учинчи ўринни қўлга киритди. Сергей Лушан эса жамоасини қўрқмай ёшартириб юборди ва Кубок финалига қадар етиб борди. Равшан Ҳайдаров бўлса ёшларимизни Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Мураббийлардан фарқли равишда футболчиларни саралаш қийинроқ кечди. Шундай бўлса-да, 2014 йилни аввалги мавсумлардан кўра бир калла устун ўтказган Одил Аҳмедов биринчилардан бўлиб номзодлар ичидан жой олди. Ундан кейин Виталий Денисов. Витя "Локомотив"да аввалги мавсумдаги ўйини шунчаки тасодиф эмаслигини исботлай олди. Шубҳасиз, улар қаторидан Жамшид Искандеров ва Сардор Рашидов жой олмасалар адолатсизлик бўларди. Бу икки футболчи 2014 йилги олий лига баҳсларини безаб турдилар. Сўнгги номзод "Насаф" ва Ўзбекистоннинг энг яхши легионери Артур Геворкян. Чемпионат тўпурари бўлган ярим ҳимоячига бу тўрт футболчини ортда қолдириши қийин бўлса-да, номзодлар қаторидан ўрин олишининг ўзиёқ битта ютуқ деб айтсак бўлади.

Ишончимиз комилки, 3-4 йил ўтиб мазкур совринни қўлга киритиш мураббий ва футболчи учун фахр бўлади. Боиси мазкур соврин ғолибини футболимиз ичидаги мутахассислар аниқлайдилар.

Ушбу лойиҳа "Футбол Экспреес" газетаси билан ҳамкорликда ўтказилинади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика