Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Ўзбек футболи ихлосмандлари учун хушхабар! News

Ўзбек футболи ихлосмандлари учун хушхабар!

Хабарингиз бор, 7-9 октябрь кунлари футбол ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари Эрон вакилларига қарши бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Мазкур учрашувларни юқори савияда ҳамда карантин талабларига риоя этган ҳолда ташкил этиш бўйича ҳукумат доирасида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш баённомасига мувофиқ ушбу ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтадиган ареналарга чекланган миқдорда томошабинлар киритилишига розилик берилди.

Карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, "Пахтакор" стадиони мезбонлик қиладиган футбол бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашувига 1000 нафар томошабин киритилишига рухсат берилди.

Футзал бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик ўйини ўтадиган "Ўзбекистон" спорт мажмуасига 200 нафар томошабин ташриф буюришига ижозат берилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда барча учрашув чипталарини бепул тарқатишни лозим деб топди.

Шу сабабли, ушбу чипталарни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тақсимлашда Суперлига ва Про Лига жамоаларининг фан клублари ёрдамидан фойдаланилади.

Мазкур клуб етакчилари Ўзбекистон футбол мухлислари клубига мурожаат этиши сўралади. Шунингдек, улар ўз ҳудудида чипталарнинг ҳолисона, бепул тарқатилишига масъул ҳисобланади.

Чипталарни сотиш қатъиян тақиқланади!

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика