Latest news

12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  0 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  15 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  7 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18

Ўзбек футболчилари кўп маош оладими? (еврофутбол билан солиштирамиз) News

Ўзбек футболчилари кўп маош оладими? (еврофутбол билан солиштирамиз)

Футбол — жамиятимизда энг кўп муҳокама қилинадиган соҳалардан бири.

Аксар кишилар унга танқидий кўз билан қараши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Баъзан футболчиларга ўз даражасига нисбатан юқори маош тўланиши ҳақида гапириб, нолишганини ҳам эшитиб қоламиз. Хўш, аслида ҳам шундайми?

Ушбу саволга жавоб топиш учун Ўзбекистон Суперлигасида тўп тепадиган бир неча нафар футболчи билан суҳбатлашиб кўрдик.  Қуйида "Пахтакор" жамоасининг номи ошкор қилинишини истамаган вакилининг маоши (мукофот пуллари ҳисобга олинмаган) ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.

Демак, унинг йиллик маоши - 152 400 000 (бир юз эллик миллион тўрт юз минг) сўм. Ойлик маоши эса - 12 700 000 (ўн икки миллион етти юз минг) сўм. Яъни у кунига 417 534 (тўрт юз ўн етти минг беш юз ўттиз тўрт) сўм ишлаб топади. Бу соатига 17 397 (ўн етти минг уч юз тўқсон етти) сўмга тўғри келади.

Энди эса дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири Виржиль ван Дейкнинг даромади ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.

Нидерландиялик футболчининг йиллик маоши 178 739 513 964 (бир юз етмиз саккиз миллиард...) сўмни ташкил қилади. У ойига 14 894 959 497 (ўн тўрт миллиард...), кунига 496 498 649 (тўрт юз тўқсон олти миллион...) даромад қилади. Энг қизиғи, "Ливерпуль" футболчисининг даромади соатига 20 687 352 (йигирма миллион...) сўмни ташкил қилади.

Энди иккаласини солиштирамиз. Виржиль ван Дейк бир суткада камида 7-8 соат ухлайди. Ва 1 кунлик уйқуси давомида "Пахтакор" футболчисининг йиллик маошидан кўпроқ пул топади...

Қадрли мухлис, сизнинг бу борадаги фикрларингиз қандай?

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: -61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика