Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Ўзбек "Челси"си News

Ўзбек "Челси"си

Шанба куни Москванинг "Локомотив" клуби "Бунёдкор" билан БААдаги йиғин доирасида иккичи назорат учрашувини ўтказади.

Москва клуби матбуот хизмати "Бунёдкор" ҳақидаги барча керакли маълумотни келтирди.

"Қурувчи"
"Бунёдкор"га 2005 йилнинг 6 июлида асос солинган. Ўшанда жамоанинг номи узунроқ эди - "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" ва клуб Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтказилган, аммо клуб қандайдир икки йил ичида қуйи лигадан олий лиганинг иккинчи ўринига кўтарилди ва Ўзбекистон Кубоги финалигача бориб, пенальтилар сериясида "Пахтакор"га мағлуб бўлди. Умуман олганда, жамоанинг мақсади чемпионлик учун курашдан ҳам  юқорироқ эди.



Ўзбек "Челси"си
Клуб тарихидаги энг яхши давр 2008 йилда бошланди. "Қурувчи" номини "Бунёдкор"га ўзгартирди ва олдига Осиёнинг энг яхши клуби бўлиш мақсадини қўйди. Ўша йилнинг ёзида "Барселона" билан шартнома имзоланди, келишувга кўра, Самуэль Это’О, Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста ва Сеск Фабрегас Ўзбекистонда мастер-класс ўтказди ҳамда янги стадион қурилиши бошланди.
Кузда Тошкентга яна бир юлдуз ташриф буюрди - Ривалдо "Бунёдкор" билан шартнома имзолади, кейинроқ эса клуб бош мураббийлиги лавозимини Зико эгаллади. Жамоа бразилияликлар билан биргаликда Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлди, мамлакат Кубоги соҳибига айланди, Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалигача чиқди. Зико ЦСКАга ўтди, Ривалдо эса 3 йил давомида "Бунёдкор" сафида 80 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 43 маротаба аниқ нишонга олди ва клуб тарихида иккинчи тўпурарга айланди.

Зиконинг ўрнига "Челси"ни тарк этган Луис Фелипе Сколари келди ва раҳбарият фикрига кўра, жамоа ушбу мутахассис билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши керак эди, аммо бундай бўлмади. Натижада жамоани Лондон клубига ўхшатилди ва улар фақатгина Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлишди.  "Бунёдкор"ни Сколари билан бирга жамоанинг 13 етакчиси ҳам тарк этди. Шундай қилиб "олтин даврлар" якунланди.

Умуман олганда, клуб пастга шўнғигани йўқ. 2010 йилдан бошлаб "Бунёдкор" икки маротаба чемпионат, икки маротаба Кубок, бир маротаба Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди ва Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалигача етиб борди.



Айни дамда
"Бунёдкор"нинг сўнгги икки мавсум жуда оғир ўтди. Жамоа ички чемпионатда икки маротаба тўртинчи ўринни эгаллади. Кузда  "Бунёдкор" бош мураббий Сергей Лушанни истеъфога чиқарди ва мамлакат Кубоги финалида "Насаф"га имкониятни бой берди. Айни дамда жамоани клуб бош директори Бахтиёр Бобоев бошқармоқда, таркибда юлдузлар қолмади ва бор-йўғи тўрт легионер ўйнамоқда.

Москванинг "Локомотив" клуби матбуот-хизмати

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика