Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Ўзбек боксчиси инглиз нашри нигоҳида: Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик сари йўли News

Ўзбек боксчиси инглиз нашри нигоҳида: Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик сари йўли

Инглиз нашри - badlefthook.com сайти Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, профессионал боксда икки йўналиш чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳақида катта мақола тайёрлади.

Эътиборингизга мазкур мақолани ўзбек тилига таржима қилган ҳолда тақдим этмоқчимиз. 

Иккита синган оёқ, бокснинг сирли усуллари ва Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик йўли ҳақида

"Менга энди хеч қачон юра олмаслигимни, энди бокс туша олмаслигимни айтишганди", - дейди Муроджон Аҳмадалиев таржимони Алик Фролов орқали. "MJ" болалиги, қийинчиликлар ҳақида гапираётганида унинг овозидан ҳис-ҳаяжон сезилиб турарди. 

Ўтган йилнинг апрель ойида DAZN ва Matchroom Boxing билан шартнома имзоланганидан сўнг боксчининг фаолиятида портлаш юзага келди. Жоель Диас қўл остидаги 25 ёшли спортчи профессионал боксдаги саккизта жангдаёқ иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Жангларнинг сўнгида у январь ойида Даниель Романни мағлуб этди. 

Ушбу муваффақиятлар ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Муроджон бунгача қаттиқ меҳнат қилди. 

9 ёшида у "уй боласи" сифатида отасига, оиласига ёрдамлашарди. Ота-она, иккита опаси билан Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида яшайдиган Муроджннинг мақсадлари юқори эди. 

"Бизда деярли хеч нарса йўқ эди", - дейди Кака. "Кака" - унинг лақаби. Муроджон ёшлигида футболни, жумладан бразилиялик плеймейкернинг ўйинларини яхши кўрарди ва унинг футболкасини кийиб юрарди. 

"Мен қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёр эдим. Вақтида ёзда паркда ишлаганман. У ерга ташриф буюрувчилар суратга тушишарди. Менинг ишим ким сурат олса, уларни тезда ишлаб, эгаларига топширишдан иборат эди. Паркда менга рақобатчилар ҳам бор эди, шунинг учун мендан бу ишни қилишда тезкорлик талаб этиларди. 

Муроджон суратларни тайёрлаш учун уч миль (4 километрдан ортиқроқ - изоҳ бизники) югурарди, қайтишда яна шунча масофани босиб ўтарди. Рақобатчиларда алтернатив транспорт воситаси бўлсада, у тезроқ ҳаракат қиларди. 

"Ходимлар мени яхши кўришарди, шунинг учун ҳар ёзда паркдаги энг яхши ишлардан бирини беришарди", - дейди Муроджон. 

Маош кунига деярли икки долларни ташкил этар...


Мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Ўзбек боксчиси инглиз нашри нигоҳида: Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик сари йўли

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика