Latest news

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  9 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  19 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Озарбайжон пойтахтида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг бошланишига оз қолди News

Озарбайжон пойтахтида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг бошланишига оз қолди

12-22 май кунлари Боку шаҳрида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб ўтади. Мусобақада 57 та давлатдан уч мингдан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон делегацияси “Ислом бирдамлик ўйинлари”да биринчи марта иштирок этади.

Аслида мазкур ўйинларнинг дастлабкиси 2005 йилда Саудия Арабистонида ўтказилган. Орадан тўрт йил ўтгач II “Ислом бирдамлик ўйинлари” Эронда ўтказилиши керак эди, аммо Эрон ва Араб давлатлари ўртасидаги келишмовчилик туфайли мусобақа бекор қилинган. Ҳисоб бўйича учинчи мусобақа 2013 йилда Индонезиянинг Пеканбару шаҳрида ташкил этилган. Мана энди IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”га Озарбайжон пойтахти мезбонлик қилмоқда. 


Бокуда халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказиш тажрибаси бор. Зеро 2015 йилда тарихдаги илк Европа ўйинлари ҳам айнан Каспий бўйида, Боку шаҳрида ташкил этилганди. Ана шу нуфузли мусобақада орттирилган тажриба озарбайжонлик қардошларимизга “Ислом бирдамлик ўйинлари”да ҳам қўл келиши шубҳасиз.


Қолаверса, мусулмон давлатларининг ўзига ҳос спартакиадаси дея таъриф берилаётган бу сафарги мусобақа учун ташкилий қўмита бирорта янги объект қурмади. Аксинча Европа ўйинлари учун махсус бунёд этилган бир неча спорт иншоотлар инфратузилмасини янада мустаҳкамлаб ўйинлар учун ҳозирлаб қўйди. 


Беллашувлар жами 16 та спорт иншоотларида бўлиб ўтади. Булар қаторида Бокудаги Олимпия стадиони, Тофик Бахрамов номидаги стадион, Гейдар Алиев номидаги спорт аренаси, Гимнастика аренаси, “Baku Crystal Hall” спорт саройи, сув спорти турлари саройи, “Баил Арена”, Боку теннис академияси, “Далга Арена”, “Серхедчи” спорт саройи ва сув полоси ареналарини алоҳида таъкидлаб ўтса бўлади. 


Мусобақа 20 та спорт тури бўйича ўтказилади. Шунингдек, ўйинлар дастурига пара-атлетика ҳамда пара-дзюдо турлари ҳам киритилган. IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да Ўзбекистон шарафини 103 нафар ҳамюртларимиз спортнинг 15та турида ҳимоя қилишади.


Спортчиларимиз енгил атлетика, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши, каратэ, таэквондо, оғир атлетика, бокс, гандбол, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, теннис, пара-атлетика ва пара-дзюдо турлари бўйича мусобақаларда иштирок этадилар. Делегациямиз таркибига ҳар бир спорт турлари бўйича тажрибали спортчилар қаторида ёш атлетлар ҳам киритилган бўлиб, улар учун Боку турнири яхшигина тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради.


Шунингдек ёш ва умидли спортчилар қаторида Иван Ефремов (оғир атлетика), Рустам Джангабаев (оғир атлетика), Достон Ёқубов (оғир атлетика), Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо), Гулноза Матниёзова (дзюдо), Нигора Турсунқулова (таэквондо), Дмитрий Шокин (таэквондо), Никита Рафалович (таэквондо), Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси), Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика), Надия Дусанова (енгил етлетика), Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш), Магомед Ибрагимов (эркин кураш), Ихтиёр Наврузов (эркин кураш), Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши), Вадим Скороваров (ўқ отиш), Сабина Шарипова (теннис), Садриддин Сайматов (каратэ), Александр Свечников (пара-атлетика), Дониер Салиев (пара-атлетика) ва Севинч Салаева (пара – дзюдо) каби Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионати иштирокчилари ва совриндорлари бор.


Эътиборлиси, Ўзбекистон IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг асосий фаворитларидан бири саналади. Боиси ҳамюртларимиз Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, умумий 13 та медаль билан мусулмон давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллашгани барчамизга яхши маълум. Шундай экан бизнинг спортчиларга қарши беллашувларга рақибларимиз алоҳида тайёргарлик билан чиқсалар ажаб эмас. 


Умид қиламизки юртдошларимиз Боку ареналарида ҳам зафарли юришларини давом эттириб барчамизни хушнуд этишади. Эслатиб ўтамиз, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг тантанали очилиш маросими 12 май куни Бокудаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика