Latest news

08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  3 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3

Ўз вақтида 40 жуфт бутсага алмаштирилган "Барселона" бош мураббийи News

Ўз вақтида 40 жуфт бутсага алмаштирилган "Барселона" бош мураббийи

Ўшанда 18 ёшли Кикени отаси футболдан қайтармоқчи бўлганди.

"Нима учун хавфли ва вақтинчалик бўлган нарса учун севимли ишидан воз кечиш керак?".

"Барселона"нинг янги мураббийи ҳақида етарлича маълумотларга эгасиз: у шахмат ўйнашга борган, Россия соҳил футболи терма жамоасида ишлаган, Бускетсни ҳурмат қилади ва ҳаттоки, ундан футболкасини ҳам сўраб олган.

Аммо қизиқарли ҳикояларнинг ниҳояси йўқ дейишади. Келинг, бугун Кике ҳақида сиз билмаган баъзи нарсалар ҳақида суҳбатлашамиз. Сетьен футболчилик фаолиятини "Расинг" жамоасида бошлаган, ўйинчи клубга деярли текинга тушган. Кике жамоада 12 мавсум ўйнади. Тақдир ҳазилини қаранг, айнан шу жамоада илк бор мураббийлик рулига ўтирди.

Болалигида Кике фаррош ёрдамчиси ва почтачи бўлиб ишлаган. Маош ўрнига унга ёзув машинаси берилган

Сетьен Сантандер, Атлантик океани қирғоқларида жойлашган, шаҳарчада вояга етган. Ёш Кике тўп билан ўйнаш тақиқланган ҳовлида (ҳозир ҳам шундай) соатлаб футбол ўйнарди. Кике футбол ўйнаш маҳоратига эга бўлган яна бир жой — соҳил эди. Йигитча ҳали 10 ёшга ҳам тўлмай, ёзги пляж мусобақаларида маҳаллий жамоаси сафида қатнашган. Эҳтимол, шу туфайли соҳил футболига муҳаббат қўйгандир.

Унинг бу қизиқишини Кикенинг қариндоши Луиз Айзкорбе қўллаб-қувватлаган. У "Расинг" жамоасида менежер бўлиб ишларди ва футбол соҳаси вакиллари билан алоқалари яхши эди. Луиз Кикени 1945 йилда ташкил топган "Перинес" (шаҳарчадаги машҳур жамоалардан бири)га олиб борди.

Футбол ўйнаш билан параллел равишда болакай фармацевтика коллежида ҳам таҳсил олди. Шунингдек, фаррош ёрдамчиси ҳамда почтачи бўлиб фаолият юритди. Бироқ меҳнати учун у ҳеч қандай ҳақ олмаган. Бунинг эвазига эски "Olivetti" номли ёзув машинасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. У машинка ёрдамида ўз ўйинлари ҳақида ҳисобот тайёрлаб борган. "У барча нарса ҳақида батафсил ёзар ва ўзидан янада кўпроғини кутарди. Агар ёмон ўйнаган бўлса, у ҳолда ҳеч бир муаммосиз барчасини қоғозга тушурарди", — дейди журналист ва Сетьеннинг дўсти Гомес Самперио.

Сетьенни 40 жуфт бутсага алмашишган. Бутсаларнинг асосий қисми "Munich", қолганлари эса "Puma" ва "adidas" эди

18 ёшли Сетьен шаҳарнинг асосий клуби — "Расинг" эътиборига тушди. 1976 йил Кикенинг ёнига машҳур сантандерлик мураббий ва собиқ футболчи Нандо Йосу келди.

"Нандо Сетьенни сўраб келгани ёдимда, — дейди "Перинес" котиби Хавьер Саес. — Ўша пайтларда ёш футболчиларга учун умуман тўлов бўлмаган. Нандо Каталониянинг Munich брендининг вакили бўлиб ишлар ва бизга товон пули сифатида 40 жуфт бутса берганди. Бутсаларнинг асосий қисми Munich брендидан, қолгани эса Puma ва adidas эди". Munich йўқ бўлиб кетгани йўқ — компания йилига 850 000 дан кўпроқ оёқ кийим ишлаб чиқаради. 1999 йил компания асосчисининг набиралари отаси ва амакисини майдонга оддий "кўча кийимида" чиқишга мажбур қилган. Бу иш Munichга катта ёрдам берди. Энди харидорларнинг деярли ярми спорт кийими эмас, кундалик ҳаётда ас қотадиган кийимлари учун кела бошлади.

Ўша машҳур Нандо Йосу


"Сетьен қисқа вақт ичида ёшлар жамоасининг муҳим ўйинчисига айланиб улгурди ва 1977 йил август ойида "Расинг" уни асосий таркиб қайдномасига киритди. "У ўзига шу қадар ишонардики, асосий жамоада ҳам тап тортмай ҳаракат қилар ва тезда ўз жойига эга бўлганди", – хотирлайди Гомес Самперио.

Аммо "Расинг" уни ўша 40 жуфт бутса эвазига харид қилаётганда, Сетьеннинг отаси уни футболдан қайтармоқчи бўлган: "Нега хавфли ва вақтинчалик нарсани деб, барқарор иш жойи, кун давомида ишлаш мумкин бўлган имкониятдан воз кечиш керак?".

Қолган барчаси — энди тарих. Умумий ҳисобда Сетьен "Расинг" сафида 12 мавсумни ўтказди. Шунингдек, футболчи "Атлетико", "Логроньес" шарафини ҳимоя қилди, Испания миллий терма жамоасининг 3та ўйинида майдонга тушди. Бугунги кунда эса у "Барселона" бош мураббийи. Назаримизда у ҳеч қачон ҳаётини футбол билан боғлаганидан афсусланмаган бўлса керак.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика