Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  26 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

"Ўз классико"да имкониятлар тенг! News

"Ўз классико"да имкониятлар тенг!

Бугун олий лиганинг 9-тур ўйинлари ўз якунига етади.
Сизларга айтсак, имкониятларни биз турнир жадвалига қараб эмас, жамоаларнинг ўша кунги ҳолатига қараб тузамиз.

Кеча "Насаф" - "Металлург" баҳси учун берилган имкониятлар мухлислар томонидан инкор этилган бўлса-да, амалда ўз исботини топди. Бугунги имкониятлар эса қуйидагича кўриниш олган.

"Андижон" (Андижон) - "Навбаҳор" (Наманган)
16 май. 2015 йил. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 16:30.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)


Имкониятлар: 50:50%

Бу ўйинни Бахтиёр Ашурматов аввалги ўйинда олган қизил карточкаси туфайли мухлислар билан бирга кузатади. 8 тур натижасига кўра, "Навбаҳор" бор-йўғи 3 очко фарқи билан андижонликлардан устун турибди. Бу эса икки жамоанинг имкониятлари тенг деганидир. Бироз устунлик "Андижон"да бўлиши мумкин, боиси 8-турда "Насаф"га қарши ўйин ўтказган наманганликларда бироз толиқиш кузатилди. Водий дербисида ҳамма ҳам ғалаба қозонишни истайди. "Андижон"нинг ўз майдонида уч очко олиши мумкин бўлган кам сонли ўйинлардан бирида ким ғалаба қозонишини учрашув якунига етгач билиб оламиз.


"Қўқон-1912" (Қўқон) - "Шўртан" (Ғузор)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент)


Имкониятлар: 50:50%

Қўқонликлар кўплаб сенсацияларга сабаб бўляптилар. Лекин жамоа 90 дақиқа бирдек ҳаракат қила олмаяпти. Тажрибасизлик панд беряпти. Сафардаги ўйинларда биринчи бўлиб гол ураётган жамоа, охир-оқибат мағлубиятга учрамоқда. Бугун улар ўз майдонларида тўп тепадилар. Рақиб чакки эмас. Ўтган тур Карпенконинг бенифисига айланган эди. Агар унинг ўйини чиқса майдон эгаларига осон бўлмайди.


"Динамо" (Самарқанд) - "Сўғдиёна" (Жиззах)
16 май 2015 йил. Самарқанд. 17:30.

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Сидоров (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вил.)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент)


Имкониятлар: 55:45%

Гарчанд "Сўғдиёна" турнир жадвалида самарқандликлардан бир поғона устун бўлса-да, бу ўйинда "Динамо"нинг ғалаба қозониш имконияти кўпроқ. "Динамо"да ўйин бор, лекин нимадир етишмаётгандек. Агар ўша нимадирни Агамуродов бугун ҳам топа олмаса, жамоа том маънода биринчилик аутсайдерига айланади.

"Бухоро" (Бухоро) - "Қизилқум" (Навоий)
16 май, 2015 йил. Бухоро. 18:30.
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Усмонов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).


Имкониятлар: 55:45%

Мочинов ўзи учун энг қийин йўлни танлади. Янгидан шаклланаётган ҳамма жамоа ҳам рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳужумкор ўйин қилмайди. У эса шундай қиляпти. Бунинг учун керакли ўйинларда панд еди ҳам. Бизда мураббийлар аниқ бир жамоа ўйинидан келиб чиқиб махсус тактика ишлаб чиқмайдилар. Бизнинг футболдаги энг катта камчилик ҳам шу аслида. "Қизилқум" эса борган сари уй жамоаси бўлиб қоляпти. Сафарда жамоанинг ишлари яхши эмас.

"Пахтакор" (Тошкент) - "Нефтчи" (Фарғона)
16 май, 2015 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00.
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)


Имкониятлар: 50:50%

Бу ўйинни кутаётганлар жуда кўп. "Нефтчи" ғалаба қозонса, "Насаф"дан чемпионлик пойгасида 4 очкога ўзиб кетади. "Пахтакор"нинг захирасида битта ўйин бор ва улар уч очкони қўлга киритсалар учинчи ўринга кўтарилиб оладилар. Икки жамоа ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. "Нефтчи"дан фақатгина Аббосбек Махситалиев йўқотиш бўлиши мумкин. Убайдуллаев ва Олимов ҳозирча асосий таркиб футболчилари эмас. "Пахтакор"да Андреев майдонга тушса "Нефтчи"ни иши бироз осонлашади, агар "Металлург" билан ўйиндаги каби Пардаев ёки Машарипов дастлабки дақиқалардан ўйнаса "Нефтчи"га қийин бўлади.

Бу ўйин Исмоилов учун ҳам жиддий синов. Ўзининг собиқ шогирдларига қарши бахс олиб боради. Бугун "ўзбек эл классико"си, уни томоша қилиш керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика