Latest news

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  1 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  29 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ойбек Усмонхўжаев: "Андижон" чемпионатда рақибларига муаммолар туғдира олади" News

Ойбек Усмонхўжаев: "Андижон" чемпионатда рақибларига муаммолар туғдира олади"

“Андижон” – “Пахтакор” U-21 (3:2) жамоалари иштирокидаги ўртоқлик учрашувидан кейин “Пахтакор” U-21 бош мураббийи Ойбек Усмонхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ушбу ўртоқлик учрашуви “Андижон” учун ҳам, “Пахтакор” U-21 учун ҳам зарур эди. Бош мураббий сифатида ўйиндан қандай хулоса чиқардингиз?

- Қандай хулоса чиқаришим мумкин? Аввало, айтишим керакки, “Андижон” клуби Суперлигага чиқди ва уларга омад тилайман. Бу учрашув орқали шогирдларимизни кейинчалик нима қила олишлари мумкинлигини кўриб олдик. Айниқса, катта футболчилар орасида ўзимизнинг йигитларнинг имкониятларини чамалаб олдик. Бизга шуниси керак эди. Қайси бола бизда ўйнай олади, қайси бола асосий таркибга ўтади? Ҳаммасини кўриб чиқамиз.

- “Андижон” кўрсатган ўйин борасида нима деган бўлардингиз?


- Кўриниб турибдики, уларда катта “нагрузка” бўлган. “Андижон”ни ўз режаси бор. Таркибдаги футболчилари тажрибали. Ўйнайдиган йигитлар. Бизга дарс беришди.

- Суперлигадаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бирор нима дея олмайман. Яхши мураббий бор ва жамоани яхши тайёрлай олади. Қаерда ишлаган бўлса ҳам яхши таассурот қолдирган. Менимча, “Андижон” чемпионатда рақибларига муаммолар туғдира олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика