Latest news

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  31 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  5 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  3 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  21 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман" News

Ойбек Рустамов: "Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман"

ОКМК ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов "Насаф"га қарши (0:2) учрашувдан кейин пенальти билан боғлиқ эпизод бўйича изоҳ берди.

Унинг айтишича, ўша вазиятда тўп унинг ўнг қўлига тегмаган ва 11 метрлик нуқтани кўрсатиш учун ҳеч қандай асос бўлмаган. 



- 6 очколик учрашув ҳақида фикрларингиз...

- Қаршида қийин бўлишини билган ҳолда ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, бу 6 очколик баҳс эди. Ижобий натижа қайд этиш насиб қилмаган экан, мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Олдинда ўйинларимиз бор. Бўлажак учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.


- Ҳамма муҳокама қилаётган пенальти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Ўша вазиятда нима рўй берди? Ҳакам сизга нималар деди? 

- Бош ҳакам тўп ўнг қўлимга текканини қаердан кўрди, ўзим ҳам ҳайронман. Масофа яқин эди, тўп чап қўлимга (чап қўл танага ёпишиб тургани сабабли пенальтига асос бўлмайди – таҳр.) ва кейин қорнимга тегиб кетди. Агар ўнг қўлимга текканида тўп йўналиши ўзгарган бўларди. Энди нима ҳам деймиз. Нимага асосланиб, бундай қарор қабул қилишди, билмайман. Агар дарвоза ортидаги камерадан кўришганида, балки ҳаммаси яққол кўринган бўларди. 

Қизиғи, бош ҳакам қанот ҳакамига қараб иш қилди. VAR'ни нега бунча узоқ кўрди, ҳайронман. Энди ҳаммаси уларнинг инсофига боғлиқ.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика