Latest news

16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  2 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2

Ой лауреати. Санжар Қувватов - сентябрь ойининг "Энг яхши футболчиси" News

Ой лауреати. Санжар Қувватов - сентябрь ойининг "Энг яхши футболчиси"

Маълумки, Championat.asia ички чемпионат ҳамда Кубок баҳсларидан келиб чиқиб ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб боради.

Сентябрь якунларига кўра, "Насаф" дарвозабони Санжар Қувватов ойнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилди. Бунга сабаб касбилик дарвозабон ўтган ой жамоаси таркибида барча расмий ўйинларда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Албатта, "Насаф" сафида Драган Черан, Баҳром Абдураҳимов сингари футболчилар ҳам ўзларини кўрсата олишди. 

Аммо сайт ижодкорлари якунда Санжар Қувватов вариантида тўхталишни лозим топдик. Гарчи биринчи даврадан кейин Элдор Суюнов клубни тарк этган бўлса-да, Қувватов "Насаф"да яккаланиб қолмади. У ишончли ўйин кўрсатишда давом этмоқда. "Насаф" ўтган ойда "Сўғдиёна", "Олмалиқ", "Локомотив", "Обод" ва "Қизилқум" клубларини гол ўтказмасдан мағлубиятга учратди ва бунда дарвозабоннинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. 

Шу боис Санжар Қувватовни ой лаурети деб топишга қарор қилдик. Биз ушбу эътироф билан қаршилик мухлислар ҳамда жамоа дарвозабони Санжар Қувватовни табриклаймиз.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика