Latest news

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  3 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Охирги бир йил давомида энг кўп ҳақ олган спортчилар рейтинги эълон қилинди (Forbes) News

Охирги бир йил давомида энг кўп ҳақ олган спортчилар рейтинги эълон қилинди (Forbes)

Forbes журнали спортчиларнинг 2020 йил 1 майидан 2021 йил 1 майигача бўлган даромадини ҳисоблаб чиқди.

Рейтингда етакчи сифатида UFC юлдузи Конор Макгрегор қайд этилди. У йил давомида 180 млн доллар ишлаб олган. Октогондаги иштирокидан 22 млн доллар ҳақ олган бўлса, қолган даромад реклама ва унинг бренди остида ишлаб чиқариладиган алкоголь ичимликларидан келган.

Ирландияликдан кейинги ўринлардан “Барселона” сардори Лионель Месси ҳамда “Ювентус” форварди Криштиану Роналду жой олди. Шунингдек, ПСЖ етакчиси Неймар 95 млн евро билан 6-поғонани банд этган.

ТОП-10 эса қуйидагича:

1. Коннор Макгрегор (аралаш яккакурашлар) — 180 миллион доллар

2. Лионель Месси (футбол) — 130

3. Криштиану Роналду (фотбол) — 120

4. Дак Прескот (американча футбол) — 107,5

5. Леброн Жеймс (баскетбол) — 96,5

6. Неймар (футбол) — 95

7. Рожер Федерер (теннис) — 90

8. Льюис Хэмилтон — (автопойга) — 82

9. Том Брэйди (американча футбол) — 76

10. Кевин Дюрант (баскетбол) — 75

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика