Latest news

22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  0 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  1 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   10

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади News

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади

"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан 2015 йилнинг ёзида хайрлашмоқчи, дея хабар беради One World Sport мухбири Дункан Каслз.
Клуб президенти Сандро Росель ўзига ҳос бизнес режа тузиб чиққан. Унга кўра, аргентиналик футболчи учун энг кўп товон пули ишлаб олиш мумкин бўлган паллада сотиб юборилади.

"Барселона" бу трансфер орқали 200 миллион евро атрофидаги маблағни ишлаб олмоқчи. Агарда ушбу келишув амалга ошса, футбол тарихидаги трансфер рекорди янгиланади.

Мессининг клубдаги даражаси шунчалик ошиб кетдики, бу жамоада ички муаммолар вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Бунга мисол тариқасида Месси, Хосеп Гвардиола мураббийлиги пайтида машғулотларда қатнашишдан бош тортганлигини келтиришимиз мумкин. Бу билан Лионель мураббий чемпионат баҳсида ўзини алмаштирганидан норозилигини кўрсатмоқчи бўлган.    

Бундан ташқари, Росель футболчининг маош борасидаги истакларини ҳам инобатга олмоқда. Месси ойлик маошини кўтаришлари ва бу борада ҳам Криштиану Роналдудан ортда қолмасликни мақсад қилган. Бу эса Месси ва клуб вице-президенти Хавьер Фаус ўртасида очиқча можаро сабаб бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, Лионель ва унинг вакилларига шунингдек, "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотиб олиш учун сарфлаган пул миқдори ҳам хуш келмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика