Latest news

12:05Шерзод Файзиев қаерда?   2 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  3 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  5 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  14 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  24 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1

Ўтмишнинг топ-клублари News

Ўтмишнинг топ-клублари

10 йил давомида Италиянинг афсонавий “Милан” жамоаси жаҳоннинг энг яхши клуби номини йўқотди ва А серия ўртамиёна клубига айланиб қолди.

“Спагетти” юрти бўлмиш жамоанинг ўзига хос инқирози чўзилиб кетти, аммо ҳали умид бор, назаримизда. Яқин вақтларда ёки хитойликлар пули ёки Берлускони бобо клубни сўнгги 5-6 йилдан бери “ўралашиб” қолган қуйи поғоналардан юқори чўққиларга қайтариши мумкиндек.

Шундай қилиб, бугун эътиборингизга бир неча йиллар сезиларли даражада “шовқин-сурон” қилган ва охир-оқибатда “радар”ларга йўлиқиб, ўзини ўнглай ололмаган топ-клублар ҳақида суҳбатлашамиз.


1. “Депортиво”


Ла-Коруньядан келган бу энг ажойиб жамоа 90 йилларда майдонни анча қиздириб, ҳавас қилса арзигудек клуб бўлганди. Ҳаттоки, 2000 йил Испания Чемпионатида Луи Ван Гал қўл остидаги “Барcелона”ни ҳам ортда қолдириб кетган. Ўша йиллардаги “Депор” нафақат Испанияда, балки Европада ҳам энг кучли жамоалардан бири эди. Фран, Жалминья, Диего Тристан ва Валерон квартетининг ёрқин ва юқори босимга асосланган ҳужумкор ўйини рақиб ҳимоячиларни қўрқувга солганди.

“Депортиво” энг яхши мавсумини 2004 йил Чемпионлар Лигасида ўтказган. Унда ярим финалгача чиққан ва Испанияда 3-ўринни эгаллаган. Ўшандан кейин ла-коруньцияликлар бунчалик юқори чўққини забт этолмадилар. Молиявий муаммолар клубни ҳар тарафдан “ўраб” олганди. Шу сабаб, у “юлдуз”лардан иборат таркибни йўқота бошлади ва аста-секин рўйхатнинг ўрта-миёна жамоасига айланиб қолди. 2011 йил эса батамом Сегунда дивизионига тушиб қолди. Шунга қарамай, бир йилдан сўнг, жамоа ўз ҳолатига қайтишни бошлаган эди ҳамки, афсуски, бу узоққа чўзилмади. Чунки у барибир 15-20 йил олдингидек “Депор” бўлолмади. Ҳа, унинг фақат номи қолганди, ўзи эса қарз ва молиявий муаммоларга “ўралиб” қолган жамоа эди, холос. Охирги мавсумда “Депортиво” Ла Лигани тарк этишга тобора яқин бормоқда ва яқин келажакда ўша шонли даврлар қайтиши амри-маҳолдек. Аксинча, шу кетишда жамоа яна Сегундага равона бўлади, чоғи…


2. “Парма”


“Парма” 90 йилларда, А Серия кучли жамоаларидан бирига айланган вақтда, энг гуллаган даврини бошдан ўтказган ва бир неча маротаба Скудетто учун жиддий кураш олиб борган. Ҳа, нимасини айтасиз, қайсидир бир чемпионатда (адашмасак, бу 97-йил эди) “Ювентус”нинг фойдасига ҳал қилинган тушунарсиз ҳакамлик эвазига ёш жамоа титулсиз қолдирилган эди. Ўша йилларда, “Парма” Европада ўзини яхшигина кўрсатиб, икки бор УЭФА Кубоги, Кубок эгалари кубоги ва Европа Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, Чемпионлар Лигасига ҳам кириб борган. “Парма” фаолиятининг якуни худди “кўтарилиши” каби тезкор бўлди.

2004 йилда “Пармалат” концерни ва “Парма” бош ҳомийи инқирозга учради, Натижада эса клуб ҳам ўз фаолиятига якун ясашига тўғри келди. Бироқ, шунга қарамай, клуб, махсус администрация назорати остида, А Серияда қолди. Аммо Парманинг бундан кейинги тақдири омон қолиш учун курашиш эди. Қандайдир мўжиза сабабли у бир канча вақт “элита” қаторида ҳисобланиб келинди. Аммо, 2008 йилда “Парма” азоблари ўз якунига етиб, клуб Б Серия томон йўл олди. Бир йилдан сўнг пармаликлар яна “элита”га қайтишди ва мавсумларда бир неча бор иштирок этишди.Орадан бир йил ўтиб жамоа “элита”га қайтди ва икки мавсум давомида ёмон ўйин кўрсатмади. Ўша йиллари клуб “6” ва “8” поғоналарни банд этганди. Аммо 2015 йил навбатдаги молиявий муаммолар келажакка бўлган умидларга нуқта қўйди. Жамоа профессионал мақомидан қуруқ қолади ва кейинчалик бошқа ном билан (S.S.D. Parma Calcio 1913) ҳаваскорлар лигасига қайтди. “Парма”га омад кулиб боқди ва қисқа вақт ичида А Серияга яқинлашиш насиб этди. Ҳозир жамоа B Серияда иштирок этмоқда ва балки яқин вақтлар ичида яна А Серияга қайтишга муваффақ бўлар?! Элитага жамоа қайтар, аммо Италиянинг топ-клуби номини қатариши қийин масала.


3. “Кайзерслаутерн”


90 йиллар ўталарида ушбу жамоа Бундеслиганинг анчайин номдор ва қуйи дивизионга тушиб кетмаган клуб ҳисобланарди. 1996 йил, бундан беш йил аввал чемпион бўлган жамоа, кутилмаганда иккинчи дивизионга тушиб кетади. Аммо мухлисларни хурсанд қилиб жуда кучли “қайтиш” қилади ва 1997/98-мавсумда яна чемпионлик унвонига эга чиқади. Муваффақиятнинг давоми сифатида Чемпионлар Лигасидаги иштирокни қайд этиш мумкин. “Лаутерн” мусобақада 1/4 финалга қадар етиб борди ва бўлажак финалчи “Бавария”га мағлуб бўлади. Ундан кейинги мавсумларда ҳам жамоа ёмон иштирок этмади. Ҳар икки йил 5-ўринни банд этди.

Бундан ташқари, 2000/01-мавсумда еврокубокда ҳам “Кайзерслаутерн” омадли иштирок этади ва УЕФА Кубоги ярим финалига етиб борди. Аммо кейин “Кайзерслаутерн” Бундеслиганинг асосий аутсайдерларидан бирига айланиб борди.
2003 йилдан 2006 йилгача “Лаутерн” турнир жадвалининг 12-ўринидан уёғига ўта олмади. 2005/06-йилги мавсумда эса 16-ўрин ва клуб иккинчи Бундеслигага равона бўлади. Бу сафар тезда юқори дивизионга қайтиш режаси амалга ошмади ва клуб 4 мавсум ўша ерда қолиб кетди. 2010-йилда жамоа Бундеслигага қайтади ва икки мавсум кураш олиб боради, кейин яна бир шўнғиш кутиб турганди жамоани.

Ҳозирда “Кайзерслаутерн” иккинчи Бундеслигада кетма-кет 6-мавсумини ўтказмоқда ва сўнгги икки мавсум “Лаутерн” у ерда ҳам ўртамиёна жамоага айланиб қолди ва “10” ҳамда “13” поғоналарни эгаллади.


4. “Лидс”


“Лидс” бир неча асрлардан бери худди “Депортиво” ва “Парма” каби, муваффақиятли жамоа ҳисобланади. Харри Кьюэлл, Марк Видука, Иан Харт, Гарри Келли ҳақида гапириб ўтириш ҳам шарт эмас, чунки ўзингиз улар қандай ажойиб ўйинчи эканидан хабардорсиз.

“Лидс” 2001 йилда Чемпионлар Лигасида мўжизаларга бой мавсумни ўтказган ва ўшанда ярим финалгача чиққан. Аммо Купер бошчилигидаги “Валенсия” жамоасининг қўли баланд келиб, “Лидс” енгилган. Унга қадар, жамоа гуруҳ босқичи ўйинларида “Барcелона”, “Милан” билан баҳс олиб борганди. Бироқ уч йилдан сўнг, “Лидс” ҳалокатга юз тута бошлади. Кўпгина клублар каби, бу жамоа фаолияти якунланишига сабаб молиявий инқироз бўлди. Натижада жамоа қуйи поғоналарга тушиб кетди. 2007 йилда эса Англия дивизиони бўйича 3-ўринни эгаллаган. “Лидс” ўтган мавсумда АПЛда иштирок этиш учун плей-офф ўйинларини ўтказишга яқин эди. Бироқ мавсум охирида мағлубиятга учраб, 7-ўринни эгаллади.


5. “Ланс”


Франция жамоаси “Ланс” ҳам юқоридаги клублар сингари ўз фаолиятини 90 йиллар ўрталарида бошлаган ва 1994-йилда Франция Лигаси Кубогини қўлга киритган. Жамоа 4 йилдан кейин биринчи мартта Франция Чемпионатида ғолиб бўлган. Бу дебют Чемпионлар Лигасидаги энг яхши ғалаба бўлган эди (“Ланс” меҳмонда “Арсенал” устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Шунингдек, улар 1999 йил Франция Кубогини ҳам ютишган. Яна бир йилдан сўнг, 2000 йилда “Ланс” УЭФА Кубок ярим финалига чиққан. “Ланс”нинг навбатдаги омадли мавсуми 2002 йилда бўлган. Ўшанда ўйин сўнгига қадар “Лион” билан кураш олиб борган, аммо охир-оқибат мағлубиятга учраган. Шундан сўнг, у бир неча мавсумларда қатнашган бўлса-да, иккинчи ўрин ва Чемпионлар Лигасига йўлланма “Ланс”нинг охирги ютуқларидан бири бўлиб қолди.

“Ланс”нинг “қулаши” 2007/08 йилги мавсумларга тўғри келди. Кейин тез орада ўзини ўнглаб олишга ҳаракат қилган бўлса-да, бунинг уддасидан бутунлай чиқолмади. 2010/11 йилги мавсум якунларида “Ланс” яна “элита”дан “учиб кетди”. Бу сафарги танаффус накт 3 йилга чўзилди. “Ланс” 2014 йилда яна қайтди, аммо молиявий муаммолар туфайли 1-Лига ўйинларидан жамоани четлаштиришни хоҳлашди. Вазиятни ҳал қилиб, 1-Лигада ўйнашга рухсат олишди. Бироқ 2014/15 йилги мавсумда ким қайси ўринни эгаллаши гўё аниқлаб қўйилгандек, жамоа ўйинда мағлубиятга учради ва 2-Лигага йўл олди. Ҳозирги мавсумнинг 7та ўйинида мағлубиятга учраб, жамоа тарихидаги энг ёмон ўйинини ўтказди десак муболаға бўлмайди. Шу сабабли, “Ланс” энди 1-Лигага қайтиши уёқда турсин, 3-дивизионга “учиб” кетиш эҳтимоли кўпроқ. Ана шунақа гаплар!


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика