Latest news

15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0

Ўткир Юсуповнинг кумири билан учрашув News

Ўткир Юсуповнинг кумири билан учрашув

Кеча Шаржа шаҳрида Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоаси вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманидан сўнг телефонимга ОФК мусобақалар бўлими бошлиғи, ҳамюртимиз Авазбек Бердиқуловдан "қаердасиз ака" деган хабар келиб қолди.

Авазбек Бердиқулов БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг раҳбари ҳисобланади.

У киши билан қўнғироқлашиб кўришдик ҳамда Авазбек мени Дубай шаҳридаги "Rashid stadium"га таклиф қилдилар. Биз у ерда Саудия Арабистони - КХДР  учрашувини томоша қилдик. Авазбекнинг шарофати билан ўйинни ВИП меҳмонлар учун ажратилган сектордан кузатдим. Бу жойда кўплаб таниқли инсонларни учратдиш мумкин эди.

Осиё чемпионати Европаликларга қизиқ эмас деб ўйлагувчилар хато қилишади. БААдаги турнирни кўплаб европалик скаутлар ва мутахассислар кузатиб боришмоқда.

Бу ерда мен ўтган йилги жаҳон чемпионати кашфиёти бўлган Хорватия терма жамоасининг бош мураббийи Златко Далични учратдим. Далич учун Осиё футболи бегона эмас. У БААнинг "Ал-Айн"  жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.



ВИП меҳмонлар орасида "Қўқон-1912" жамоаси ҳамда миллий терма жамоамиз дарвозабони дарвозабони Ўткир Юсуповнинг кумири, Германия терма жамоаси ҳамда "Бавария" клуби собиқ посбони Оливер Канни учратганим эса кайфиятимни янада кўтариб юборди. Чунки Германия футбол афсонаси менинг ҳам яхши кўрган дарвозабоним эди. Бироз ёши каттароқ мухлисларимиз яхши билишади, Канни кўрган анча-мунча ҳужумчи ўзини йўқотиб қўярди. "Бавария"нинг гуллаган даврлари Оливер Канннинг даврида эди.




Хуллас Осиё чемпионати футболчиларимиз учун каттагина бозор ҳисобланади.

Акрамжон Мамадалиев БААдан маҳсус

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика