Latest news

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  24 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  413 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

Ўткир Юсупов: “Мезбонлар катта куч билан ўйнашди, лекин биз ғолиб чиқдик” News

Ўткир Юсупов: “Мезбонлар катта куч билан ўйнашди, лекин биз ғолиб чиқдик”

Олий лиганинг 26-турида жамоамиз Жиззахда “Сўғдиёна” билан куч синашди ва муҳим ғалабага эришди.


 Ушбу ғалабада ўзининг ишончли ўйини билан катта ҳисса қўшган дарвозабонимиз Ўткир Юсупов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Ўйин жуда кескин курашлар остида ўтди. Стадионга келган мухлислар қизиқарли ва томошабоп футбол гувоҳига айланишди. Кучли шамол бўлгани боис футболчилар бироз қийинчиликларга дуч келишди. Учрашувдан олдин мураббийимиз ўйин жуда қийин бўлишини, "Сўғдиёна" очко олиш учун жонини беришини таъкидлаб ўтишганди. Ростан ҳам мезбонлар  катта куч, кучли иштиёқ билан ўйнашди. Буни жуда яхши билардик. Муҳими- керакли уч очко эгасига айландик. Бизда чемпионлик учун имконият сақланиб қолган ва шу сабабдан Жиззахда ғалаба қозонишимиз зарур эди.

- Ўйин давомида жамоани бир қатор вазиятларда голдан сақлаб қолдингиз. Умуман кўрсатган ўйинингиздан қониқдингизми?
- Мен ўз ўйинимга баҳо бера олмайман. Бу даражага ҳали чиққаним йўқ. Мураббийлар нима дейишса шу. Учрашувдан сўнг Элдор Суюнов ўйинимга яхши баҳор бериб, ўтказиб юборилган голда тўпга чиқишим кераклигини айтиб ўтди. Денис Иванков ҳам ўйинимдан қониққанини ва керакли маслаҳатларни бериб, ўз хатоларимни айтди. Артур Геворкян, Мақсуд Каримов  сингари тажрибали футболчилар яхши ҳаракат қилганимни таъкидлашди ва руҳлантиришди. Учрашувнинг дебютидаёқ дарвоза олдида хавфли вазият юзага келди. Бу вазиятдан жамоани голдан сақлаб қолганимдан хурсандман. Мураббийимиз ҳар доим ҳакам хуштаги янграганидан сўнг диққатни ўйинга қаратиб, тезда барча нарсага тайёр туришни, сергакликни учрашув сўнггига қадар йўқотмасликни ўргатгани қўл келди. Энди бор эътиборни "Бунёдкор" билан бўладиган ўйинга қаратишимиз зарур. Бу учрашувда мухлисларга ғалабани тақдим этишим лозим. Чемпионлик пойгаси эса сўнгги турга қадар давом этади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика