Latest news

20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  1 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  4 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  7 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   6 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21

ОТЖнинг Осиё чемпионатига борадиган якуний таркиби ҳақида — Шаҳбоз Беғамов News

ОТЖнинг Осиё чемпионатига борадиган якуний таркиби ҳақида — Шаҳбоз Беғамов

Ўзбекистон ОТЖ аъзоси ҳисобланган, лекин якуний таркибга кирмаган футболчилар: Умид Эргашев, Ҳусниддин Ғофуров, Остон Ўрунов ва Ислом Рашидхонов.

Менимча, ортиқча савол ёки эътирозга ўрин йўқ. Ўруновнинг ўйинида пасайиш кузатилган бўлса, Ғофуров айни дамда таянч зонасида ўйнаётган ёки ҳимоя марказида ўйнаши мумкин бўлган рақобатчиларидан яхшироқ формада эмас. Бугун «Насаф»дан «Навбаҳор»га ўтган Рашидхонов эса ўтган мавсум қаршиликлар сафидаги ўрнини йўқотиб қўйганди.

Шуни қўшимча қилиш керакки, аслида ўтган мавсумда «Насаф»нинг асосий кипери ва ОТЖда биринчи рақамли посбон саналган Умид Эргашев жиддий жароҳати боис мавсумни катта қисмини ўтказиб юборди ва қитъа чемпионатига қадар тикланишга улгурмади.

Маълумот ўрнида:

Таиландда ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига борадиган Ўзбекистон ОТЖ таркибидаги 6 нафар футболчилар — Ислом Қобилов, Хожиакбар Алижонов, Ойбек Рустамов, Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев ва Бобир Абдихолиқов мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Уларда икки карра чемпионликни расмийлаштириб, икки карра тарихдан муқим ўрин олиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, ўтган галги чемпион таркибимизда бўлган ва бўлажак мусобақада ўйнаши мумкин бўлган — Ҳусниддин Ғофуров ва Суҳроб Нуруллоев бу галги жамоа таркибига лойиқ кўрилмади.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика