Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Ўтган йили "Хўжанд" таркибида "Насаф"га қарши ўйнаган ўзбек футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда? News

Ўтган йили "Хўжанд" таркибида "Насаф"га қарши ўйнаган ўзбек футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда?

"Хўжанд" футболчиси Самандар Очилов ОФК Кубоги Марказий минтақа финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бўлажак ўйин ҳақида

- Авваламбор барча Ўзбекистон футбол мухлисларига салом йўллаб қоламан. Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик, улар Ўзбекистон Суперлигасида ўз ўрнини топиб улгурган жамоа саналади. Қолаверса, жиззахликлар таркибида етакчи ўйинчилар бисёр. Ўйлайманки, эртанги ўйинда рақибга етарлича қаршилик кўрсата оламиз.

- Ўтган йили "Хўжанд" таркибида ОФК кубоги доирасида "Насаф"га қарши баҳсда иштирок этгансиз. "Сўғдиёна"ни ўтган йилги "Насаф"га қараганда кучлироқ деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа, ўтган йили ОФК кубоги доирасида "Насаф"га қарши ўйнаганман. Лекин иккала жамоа бир-бирига ўхшамаган ўйин намойиш этади. Ҳар икки клуб ҳам кучли таркибга эга, фақатгина тактик жиҳатдан фарқ қилади.

- Мендаги маълумотларга кўра, "Хўжанд" таркибида бугунги кунда 5 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. Улар орасида Динмуҳаммад Очилов билан қариндошлигингиз борми?

- Таъкидлаганингиздек, клуб сафида 5 нафар ўзбек футболчиси тўп тепади. Динмуҳаммад Очилов менинг укам бўлади", деди ўзбекистонлик ҳимоячи.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика