Отаменди ҳам ҳакамликдан норози бўлди
07 jul 2019 11:27
News
Отаменди ҳам ҳакамликдан норози бўлди
Аргентина термаси ҳимоячиси Николас Отаменди Америка Кубоги доирасидаги Чилига қарши ўйиндаги ҳакамлик ҳақида гапирди.
"АҚШда ўтган мусобақанинг Чилига қарши финалини эслатиб юборди. Ўшанда ҳакамлар таркибдаги футболчилар сонини тенглаштириш учун бизнинг футболчига қизил берганди.
Ўтган ўйинда (Аргентина - Бразилия 0:2) бирорта вазиятни кўриб чиқишмагани жуда ғалати. Нима деб ўйлаш кераклигини эса билмайман ҳам. Барча жамоаларга қарши ўйнай олишимизни бугун кўрсата олдик", - деди Отаменди.
Link :
Source : TyC Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments