Latest news

16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  0 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  0 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  1 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  4 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  5 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  13 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  5 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  2 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  3 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  28

Отабек Шукуров: "Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди" News

Отабек Шукуров: "Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди"

БАА яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати жуда қизғин давом этяпти.
Ушбу мусобақада “Машъал”нинг уч нафар футболчиси иштирок этаётгани хусусида олдин хабар бериб ўтгандик. Кеча терма жамоамиз сардори Отабек Шукуров билан учрашиб, жаҳон чемпионатидан олаётган таассуротлари борасида сўрадик.

“Жаҳон чемпионати ҳаммамизга жуда ёқпяти, - дейди Шукуров. – Ҳар бир ўйиннинг савияси юқори. Ҳар бир учрашувда Ўзбекистондан келган мухлислар бизни қўллаб туришибди ва бу бизга катта далда бўлмоқда. Умуман олганда, бу ерда ўзимизни бегонадек ҳис қилаётганимиз йўқ”.

“Менга ҳар иккала учрашув ҳам ёқди. Айниқса, Марокаш билан кечган баҳс жуда қизиқарли бўлди. Лекин биринчи ўйинда кўпроқ қийналдик, деб ўйлайман. Чунки маҳаллий шароитга мослашиш сал қийинроқ кечди. Ҳозир эса ҳаммасига кўникиб бўлганмиз”.

“Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди. Мен ҳам бундан мустасно эмасман. Турнирдаги асосий мақсадимиз имкон қадар узоққа бориш. Насиб қилса, Ватанимизга юқори ўринларни эгаллаган ҳолда қайтамиз”.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика