Latest news

17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  0 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   9 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  13 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  48 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  26 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  8 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  39 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1

Отабек Шукуров: "Ютқазмайдиган рақибнинг ўзи йўқ" News

Отабек Шукуров: "Ютқазмайдиган рақибнинг ўзи йўқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Россия билан ўйинга тайёргарлик ва клубидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

"Туркияга ёзда бордим. Чемпионатга мослашиш учун барибир маълум вақт керак бўлди. Ишлашда, меҳнат қилишда давом этяпмиз. Ўз ўрнимни топишга ҳаракат қилмоқдаман. Терма жамоага келсак, Осиё кубогига муносиб тайёргарлик кўриш учун яхши терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз керак. Иккинчи ўйинга яхши кайфиятда ҳозирлик кўрмоқдамиз",- дейди Отабек Шукуров. 

- Россия Тожикистон билан дуранг ўйнади. Улар биз билан қандай ўйин кўрсатиши мумкин?

- Машғулотга келаётганимда Championat.asia сайтида Валерий Карпиннинг биз билан ўйин борасидаги фикрларини ўқидим. Қандай бўлишидан қатъий назар, биз ўз ўйинимиз устида ишлашимиз керак. Мухлислар кўз ўнгида ғалаба учун тўп тепамиз. Ўзбекистонда ҳозир мавсум якунланган. Биз ютуқ орқали йилни муносиб тугатмоқчимиз. 

- Қозоғистон ўша куни чиндан хам биздан кучсиз эдими?

- Аниқ айта олмайман. Қандайдир фактлар бўлиши мумкин. Чунки майдонда икки жамоада ҳам 11та футболчи ўйнайди. Яхши тайёргарлик кўрган, тактик жиҳатдан тўғри йўналиш танлаган жамоа ғалаба қозонади. Футболда ютқазмайдиган жамоа йўқ.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика