Latest news

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   3 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликка жуда яқин News

Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликка жуда яқин

БАА чемпионати тугашига 7та тур қолди.

Айни пайтда мусобақа жадвалида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнаётган "Шаржа" клуби ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.

Шукуров жамоаси 19та ўйинда 47 очко тўплади. Уни таъқиб қилиб келаётган "Ал Аҳли" ва "Ал Айн" ҳисобида 38тадан очко бор. Яъни пешқадам иккинчи ўриндаги жамоадан 9 очкога илгарилаб кетган. Юқорида айтганимиздек чемпионат тугашига 7та тур қолди. "Шаржа" олдиндаги 7та ўйиннинг барчасида ютиш салоҳиятига эга. Улар орасида энг қийин баҳс 17 апрель куни "Ал Айн"га қарши бўлади. Аммо ушбу жамоа ОЧЛда иштирок этаётгани "Шаржа"га устунлик бериши мумкин.

Рақиблар орасида сўнгги ўринларда бораётган "Эмирейтс", "Дабба Ал Фужайра" ва "Ал Иттиҳод Калба" клублари ҳам бор.

Шундай экан, "Шаржа" клуби ўз тарихида олтинчи бор БАА чемпиони бўлиш учун жад яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Жамоа сўнгги бор 1996 йилда мамлакат чемпиони бўлган эди.

Айни пайтда жароҳатини даволаётган Отабек Шукуровга сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан тезроқ тузалиб сафга қайтишини ва жамоаси билан бирга чемпионликни нишонлашни тилаймиз.

"Шаржа"нинг қолган ўйинлари:
12 апрель - "Банияс" - "ШАРЖА"
17 апрель - "ШАРЖА" - "Ал Айн"
26 апрель - "Ал Иттиҳод Калба" - "ШАРЖА"
3 май - "ШАРЖА" - "Дабба Ал Фужайра"
11 май - "Ал Васл" - "ШАРЖА"
15 май - "ШАРЖА" - "Ал Ваҳда"
25 май - "Эмирейтс" - "ШАРЖА"



Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика