Latest news

22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  0 21:45Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  2 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  12 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4

Отабек Шукуров учала ўйинда ҳам иштирок этган News

Отабек Шукуров учала ўйинда ҳам иштирок этган

Хабарингиз бор, БААда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) Испаниядаги турнирда иштирок этиб қайтди. Дилшод Нуралиев шогирдлари у ерда учта ўйин ўтказиб, бир бор дуранг ўйнашди ва иккита баҳсда имкониятни бой беришди.
Мазкур беллашувларда “Машъал” футбол мактабининг икки нафар тарбияланувчиси ҳам иштирок этди. Булар - ярим ҳимоячи Отабек Шукуров билан ҳужумчи Шоҳжаҳон Аббосов. Сайтларда чиққан хабарларга кўра, Отабек Шукуров ҳеч бир учрашувда майдонга тушмаган бўлиб чиққан. Яъни, у захирадан жой олганлар қаторида ҳам кўрсатилмаган.

Лекин футболчининг ўзи билан боғланганимизда дастлабки икки учрашувда (Кот-Д‘Ивуар ва Мексика билан кечган баҳсларда) иккинчи тайм бошида майдонга тушиб, 45 дақиқа тўп сурганини маълум қилди. Шунингдек, Аргентина ўсмирларига қарши учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилганини айтди. Бундан кўриниб турибдики, футболчини ҳозирги кунда жароҳат безовта қилаётгани йўқ ва у жаҳон чемпионатига тайёр.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика