Latest news

09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0

Отабек Шукуров Лондонда муваффақиятли операция қилинди News

Отабек Шукуров Лондонда муваффақиятли операция қилинди

Ўзбекистон терма жамоаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров "China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Кейинчалик текширувлар натижасида Шукуровнинг болдир суяги пастдан сингани маълум бўлди. "Шаржа" клуби шифокорлари Отабек Шукуровнинг жароҳатини кўздан кечириб, Лондонда операция орқали даволашга қарор қилишганди.

Қайд этиш керакки, миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячисининг операцияси муваффақиятли ўтди. Операцияни англиялик тажрибали жарроҳ Марк Девис ўтказди. Эндиликда у қўшимча муолажалар орқали тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун Отабек Шукуровнинг жамоаси БАА миллий чемпионатида "Ал-Айн" жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин олдидан Шукуров жамоадошларига омад тилаб, йўллаган видеомурожаати "Шаржа" клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди. Видеомурожаатда Шукуров тез орада янада кучлироқ бўлиб майдонга қайтишини айтиб ўтган.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика