Latest news

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Отабек Шукуров: "Бунчалик кўп мухлис қаршисида ўйнаш - ажойиб" News

Отабек Шукуров: "Бунчалик кўп мухлис қаршисида ўйнаш - ажойиб"

Ўзбекистон U20 - Янги Зеландия U20 ўртасидаги ўйиндан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўз фикрларини билдирди.
"Авваламбор мухлисларга раҳмат айтаман. Айнан уларнинг ёрдами билан ҳам ғалабага эришдик. Жуда кўплаб имкониятларга эга бўлдик аммо голлар ура олмадик. Бу борада яна ишлашимиз керак. Бундан олдин Португалияда йиғинда иштирок этиб қайтдик. Асосий эътибор Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришдан иборат. Мундиалда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз", - деб гап бошлади Шукуров.

- Янги Зеландиядан қандай ўйин кутгандингиз?
- Рақиб ўзим кутганимдан ҳам кучлироқ ўйнади. Португалия ва Уругвайга қарши ўйнадик. Улар билан таққосласак Янги Зеландия бироз кучсизроқ деб ўйлагандим. Лекин бугун рақибимиз жуда кучли ўйнади. Бундан ташқари 2 кунлик парвозлардан сўнг ўйинда иштирок этдик.

- Ниманинг ҳисобига ғалаба қозондик деб ўйлайсиз?
- Жамоавий ўйин, мухлислар қўллаб қувватлаши.

- Бундай томошабинлар билан тўла стадионда биринчи марта ўйнадингиз шекилли. Таассуротларингиз қандай?

- Албатта, бунча кўп мухлислар қаршисида ўйнаш барибир ёқимли. Учрашувдан олдин фарғоналик йигитлар шу ҳақда айтишганди, ўзим келиб бунга гувоҳи бўлдик. Ажойиб ҳиссиётлар...

- "Бунёдкор"га кўчиб ўтдингиз. Аммо жуда кам майдонга тушаяпсиз. Бунга сабаб нима?
- Ўз устимда ишлаяпман, мураббийга асосий таркибга лойиқлигимни исботлашга уринаяпман. Навоийда "Қизилқум"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушдим. Асосий таркиб учун бор кучим билан курашаман.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика