Latest news

14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  1 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  5 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  4

Отабек Исроилов: “Нефтчи”га қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман” News

Отабек Исроилов: “Нефтчи”га қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман”

Фарғоналик ҳужумчи Отабек Исроилов “Бухоро”да маълум муддат ўйнаб, яна қадрдон жамоасига қайтиб келди.

Кеча уни “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзе кенг оммага таништирди. Фурсатдан фойдаланиб, Отабекни суҳбатга тортдик. 

- Бухоро”дан кетишингиз бу ўзингизни қарорингиз бўлдими ёки клубними?

- Ўзим истадим. “Бухоро”да Александр Мочинов ишлаётган пайтидаёқ кетиш ҳақида ўйлаб юргандим. Хатто Мочиновни олдига кириб, бу борада ундан руҳсат олмоқчи бўлиб, айтгандим. Тўғриси, йўлнинг узоқлиги ҳам жисмонан чарчатиб қўйди. 

- Давралар оралиғиди сизни кейин “Андижон” машғулотларида ҳам учратгандик. Аммо у ерда ҳам узоқ вақт қолмадингиз. Бизнингча бу “Нефтчи”дан таклиф тушгани билан боғлиқ бўлса керак. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, андижонликлар билан ҳам маълум муддат шуғулландим. Кейин эса Мурод Исмоилов мени “Нефтчи”га қайтишимни сўради ва ишонч билдираётганини таъкидлади. Олий таълим муассасасида таҳсил олишим муносабати билан имтиҳонларим бор эди. Шу боис Фарғонада ўйнашга қарор қилдим. Барибир “Нефтчи”га етмас экан.


- Эдгар Гесс ҳам сизнинг имкониятингизни яхши билади. Бизнингча у билан муносабатингиз ҳам кўнгилдагидек эди. Мураббий ўз жамоасида олиб қолиш учун харакат қилгандир. 

- Айтиб ўтганимдек, имтиҳонларим бор эди. Шу боис Эдгар Яковлевичга вазиятни тушунтирдим ва “Нефтчи”га қайтишга қарор қилдим. Бундан ҳозир жуда мамнунман. 

- Айни пайтдаги спорт формангиз қай даражада?

-Жуда зўр дея олмайман. Лекин идеал холатга чиқиш учун ҳар куни Мурод Музаффарович билан махсус дастур асосида кунига 2-3 маҳалдан ишлаяпмиз. Насиб қилса қўлимдан келганича “Нефтчи”га ёрдам бераман. Биласизми футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Яратган эгам омадизи бериб турса, голлар ўзи келаверади. Бунинг учун ўзим ҳам астойдил харакат қиламан. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика