Latest news

20:38Евро-2024. Руминия - Нидерландия. Таркиблар маълум  0 20:20ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди  13 19:56Coca Cola Tour. Мессининг "Олтин тўп"лари — "Барселона" клуби музейига сайёҳат   0 19:41"Интер" 5 нафар футболчи жамоадан кетганини эълон қилди  0 19:13"Криштиану ниҳоятда ҳиссиётли инсон"  16 18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  37 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  4 17:39Месси қайтди  4 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  11 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  10 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  23 14:50"Бавария" ўз футболчиси учун 50 млн ва бонуслар хоҳламоқда, МЮ эса ҳали расмий таклиф билан чиқмади  8

Отабек Исроилов: "Нефтчи"дек клуб мен учун битта" News

Отабек Исроилов: "Нефтчи"дек клуб мен учун битта"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳужумчиси Отабек Исроилов бир неча йиллардан буён олий лигада фаолият олиб бормоқда. Мухлисларнинг талаб ва истагига кўра Исроилов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- 1989 йилда Фарғона шаҳрида туғилганман, - деб гап бошлади Отабек Исроилов. Ёшлигимда кўпчилик болалар сингари кўчада тўп тепиб катта бўлганман. Футболга жуда кичиклигимдан қизиқиб қолгандим.

- Нечи ёшда футболга қатнай бошлагансиз?

- Етти ёшда Йўлдош Ортиқов деган футбол мураббийига қатнай бошлаганман. 4-синифни битиргач Фарғона футбол мактаб интернатига ҳужжат топширганман. Футболга жуда ҳам қизиқишим туфайли интернатга ўқишга кирганман. Шундан сўнг футбол ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди.

- Интернатда қайси машҳур футболчилар билан ўқигансиз?
- Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Каримов, Дилёрбек Эрматов, Шукур Жумабоев, Фаррух Турдалиев, Дониёр Усмонов ва Иқбол Бобохонов каби футболчилар билан бирга таҳсил олганман. Умуман олганда бу даргоҳдан жуда кўплаб кучли футболчилар етишиб чиққан.



- Мактаб-интернатни битиргач нима бўлган?
- Бизнинг мактаб "Нефтчи" футбол клубига қарашли ҳисобланади. Шу боис уни битирганлар ҳар йили "Нефтчи" клуби ўринбосарлари сафида йиғинда иштирок этади. Ўзини кўрсатган футболчилар жамоада олиб қолинади ва шартнома тузилади.

- Сиз айнан қайси мураббий қўл остида кўрикдан ўтгансиз?
- Ўша пайтда ўринбосалар жамоасида ака-ука Рустам Дўрмонов ва Абдусамад Дўрмонов ишларди. Юрий Саркисян ҳам янги футболчиларни кўздан кечирарди.

- Саркисян сиз учун қандай мураббий?
- Мени катта футболда ўйнашка катта хисса қўшган инсон. Футболда нима кўрган бўлсам ҳамма яхши нарса шу одам сабабли бўлган. Жуда яхши инсон. Футболчилардан фақат майдонга тушиб яхши ўйин кўрсатиш талаб этиларди холос. Юрий Вазгенович барча шароитларни қилиб берарди.

- Ёшлигингизда қайси футболчиларига ҳавас қилар эдингиз?
- "Нефтчи" ҳужумчиси Анвар Бердиевнинг ўйинларини маза қилиб томоша қилардим. Кейинчалик у билан бир жамоада ўйнашга ҳам эришдим. У яхши инсон, ёшларга қўлидан келганича маслаҳатлар берарди.

- Нега ҳужумчи бўлгансиз ёки қайсидир мураббий талаб қилганми?
- Йўқ. Ёшлигимдан ҳужумда ўйнаш ёқарди. Ҳозиргача шу чизиқда ўйнаб келаяпман.

- Бир йил "Бухоро"да ҳам фаолият олиб бордингиз...

- Ҳа 2014 йил ёзида "Бухоро"га кўчиб ўтгандим. Бир йил давомида Бухоро шаҳри шарафини ҳимоя қилганман. Бу жамоага мени Эдгар Гесс таклиф қилганди. У жуда меҳнаткаш мураббий, футболчилардан ҳам кўп меҳнат қилишини ундарди.

- "Бухоро"даги фаолият сиз учун қанчалик фойдали бўлди?
- Нолимайман. Лекин тўғриси олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ деб бекорга айтишмас экан. Бошқа жамоага ўтганимдан кейингина бир нарсани тушуниб етдим. "Нефтчи"дек клуб мен учун битта. Жамоада барча бир бири билан жуда ҳам иноқ. Бу билан "Бухоро"ни ёмон демоқчи эмасман. Шунчаки ҳар бир футболчига мос клуб бўлар экан.



- Демак энди олий лиганинг бошқа клубига ўтмайсиз. Шундайми?
- Ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Айниқса футболда. Ҳеч ким эртага нима бўлишини билмайди. Лекин яқин келажакда "Нефтчи"ни тарк этмасам керак.

- Ҳужумчисиз, лекин кам гол урасиз. Мухлислар танқид қилишадими?

- Мухлислар ҳар доим севимли клублари ғалаба қозонишини исташади. Ўша клубдаги футболчилар гол уришларини хоҳлашади. Мен гол урмасаму жамоам ғалаба қозонса хурсанд бўламан. Кам гол уришимга келсак Фарғонада футбол ўйнаш жуда қийин. Бизда босим кучли. Анча мунча футболчи бу ерда ўйнай олмайди. Гол уришда омад ҳам катта роль ўйнайди.

- "Нефтчи" сафида урган энг муҳим голингиз қайси?
- Менимча шу йил "Пахтакор"га қарши Тошкентда ўйинда урган голим. Сабаби "Нефтчи" сафарда "Пахтакор"устидан 14 йиллик танаффусдан сўнг ғалаба қозонди.

- Энг аламли мағлубиятчи?
- Мағлубятлар кўп бўлади. Уларни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан. Шу боис аламли мағлубиятларни эслаб қоламайман ҳам.

- "Нефтчи"бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Бироқ охирги йилларда жамоа кучли бешликка ҳам кира олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Олдин "Нефтчи" Ўзбекистоннинг энг кучли клуби саналар эди. Энг кучли футболчилар тўп тепишарди. Сўнгги йилларда жамоада катта ўзгаришлар қилинди. Таркиб ёшартирилди, мураббийлар алмашди. Ўзгаришлар туфайли ҳам натижалар пасайди деб ўйлайман. Лекин жамоа яна аввалги савиясига чиқишига ишонаман.

- Бу йилги мақсад қандай?
- "Нефтчи"нинг мақсади ҳар доим ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Биз ҳар бир ўйинга худди охирги учрашувдек ўйнаймиз.

- Олий лигада биринчи давра тугади. Бошқа клублардаги қайси футболчилар кашфиёт бўлишди деб ўйлайсиз?
- Кашфиётлар кўп бўлди. Улар орасида "Обод" ҳужумчиси Шохруз Норхоновни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Яна "Насаф"нинг ёш ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов ҳам кашфиёт бўлди.

- Андрей Фёдоров қандай мураббий?
- Ўз вақтида кучли ҳимоячи бўлган. Ҳозирда эса мураббийлик фаолиятини бошлади. У барча футболчиларга имкон беради. Барча майдонга тушиб, жамоа ғалабасига хисса қўшишини истайди.



- Мурод Исмоиловчи?
- Улар бир-бирини жуда яхши тушунишади. Ҳар доим жамоанинг ғалабаси учун ёниб куйишади. Умуман олганда Фёдоровни ҳам, Исмоиловни ҳам кучли мутахассислар деб биламан.

- Францияда ўтаётган Европа чемпионатини кузатиб бораяпсизми?
- Ҳа албатта. Россия терма жамоасига мухлислик қилаётгандим. Бироқ жамоа гуруҳда қолиб кетди.

- Сизнингча ким чемпион бўлади?
- Менимча амалдаги Жаҳон чемпиони Германия Европа чемпиони бўлса керак.

- Қайси жамоа кашфиёт бўлди?
- Шубҳасиз Исландия. Улар футболда ҳамма нарса бўлишини исботлаб қўйишди.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Футбол мухлислар учун ўйналади. Улар бизни яхшилаб қўллаб қувватлаб туришсин. Худо хоҳласа чиройли ўйинлар кўрсатиб доим ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика