Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  105 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Отабек Ғуломхўжаев: Ўртоқлик ўйинларида таркибдаги барча футболчиларга имконият берамиз News

Отабек Ғуломхўжаев: Ўртоқлик ўйинларида таркибдаги барча футболчиларга имконият берамиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида Берлин U-18 жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Генри Ренош иштирок этди.

“Ўйиндаги муҳитни кўриб лол қолдим. Бемалол айта оламанки, Ўзбекистонга қарши ўйин жамоамиз учун фантастик даражада ўтди. Стадиондаги муҳит эса шунчаки супер эди. Ушбу учрашув ҳаммамизга ёқди. Футболчиларимиз биринчи марта бундай юқори даражадаги ўйинда иштирок этишди ва ўйлайманки, мазкур баҳсни улар ҳеч қачон унутишмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса олдиндан кутганимиздек тезкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Уларнинг 17-рақамли футболчиси (Руслан Розиев) эса ҳимоячиларимизга кўпроқ муаммолар туғдирди. Умуман айтганда, дуранг натижадан мамнунман. Чунки учрашув давомида Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш учун имкониятлар кўп бўлди. Аммо дарвозабонимиз жамоамизни бир қатор голлардан сақлаб қолди. Биз эса ўйинни ҳимоядан ўтказганимиз учун олдинги чизиқда ўзимиз кутганчалик вазиятларга эга бўлмадик”, - деди Генри Ренош.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор, стадиондаги муҳит ҳақида гапирмоқчи эдим. Ҳаммаси юқори даражада ташкил этилди. Мухлислар биз учун қойилмақом муҳитни яратиб беришди. Бунинг учун улардан миннатдормиз. Ҳаммаси мен кутганимдан ҳам ортиқ даражада бўлди. Ўйин яхши ўтди. Ўйлашимча, навбатдаги учрашувимиз янада қизиқарли кечади. Ҳа, бизда голли имкониятлар кўп бўлди. Аммо охирги зарбани беришда йигитларга аниқлик етишмади. Аммо ғалабага лойиқ бўлиш учун ўша вазиятларда охирги зарбани аниқ бера олиш керак. Таркибимизда ҳали 17 ёшга тўлмаган 3-4 нафар болалар ҳам бор. Тўғри, ҳужум қилишни уддалаяпмиз. Бироқ охирги зарбани беришда барибир тажриба етишмаяпти.

Аммо мени хурсанд қиладигани, жамоамизда индивидуал жиҳатдан яхши футболчилар кўп. Футболнинг чиройи шундаки, олдинги чизиқдаги футболчиларнинг креативлигидан тўғри фойдаланиш керак. Энди Наманганда ўтадиган ўйинда таркибда ўзгаришларни қиламиз. Биз 22 нафар ўйинчи билан келганмиз ва бугун ҳаммаси бўлиб 16 та футболчи майдонга тушди. Наманганда эса бугун ўйнамаган 6 нафар футболчига асосий таркибда ўзларини кўрсатиш учун имконият бераман”, - деди Отабек Ғуломхўжаев.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика