Latest news

00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  0 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  3 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркинов бугун 33 ёшга тўлди News

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркинов бугун 33 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган футболчи ва мураббийларни қутлашда давом этамиз.

Бугун, 16 июль куни тажрибали ҳужумчи, Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон тўпурарлари клуби аъзоси, футболчилар сулоласи давомчиси Шаҳбоз Эркинов 33 ёшга тўлди. Қаҳрамонимиз яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бўлган Фурқат Эсонбоевнинг фарзанди ҳисобланади ва табиийки, ёш Шаҳбоз бошқа касбни танлай олмасди. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш унга қондан ўтган.  

- Отангиз илк мухлисингиз ва шу билан бирга биринчи танқидчи ҳамда таҳлилчингиз эканлар...

- Отам нафақат илк мухлисим, балки биринчи мураббийим ҳамдирлар. Ҳам ҳаётда, ҳам футболда отамга ўхшашга ҳаракат қилганман. Сиз айтгандек, улар менинг биринчи мухлисим ва танқидчимлар. Ҳар бир учрашувдан сўнг ўйинимни таҳлил қилиб берадилар. Қаерда хатога йўл қўйдим, қайси вазиятда нотўғри ҳаракат қилдим, ҳамма-ҳаммасини айтадилар. Нафақат айтадилар, балки кейинчалик бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга эътибор беришимни ҳам уқтирадилар. Маълум сабаблар билан ўйинимни кўра олмасалар, ўша учрашув ёзилган дискни олиб келиб бермаганумча тинч қўймайдилар. Бир сўз билан айтганда, ўртамизда ҳамиша футбол муҳокамаси, мунозара ва таҳлили бўлиб келган.

Шаҳбоз Эркинов футболчилик фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Шўртан", "Олмалиқ", "ПАС" (Эрон) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда "Қўқон-1912" клуби сафида ўйнаяпти. Биздаги маълумотларга таянсак, Эркиновнинг Ўзбекистон чемпионати олий лигасида киритган голларни сони 99тани ташкил қилмоқда. Яна битта голдан сўнг у юзлик довонини забт этади. 2016 йили "Насаф"да ўйнаб юрган кезлари фаолияти давомида киритган голлари сони 100тага етганди. Ўшанда унга шонли "Пахтакор" жамоасининг афонаси Тўлаган Исоқов "Геннадий Красницкий клуби"га қабул қилингани ҳақидаги совринни топширган эди.

Камолиддин Мурзоев, яқин дўсти

- Шаҳбоз билан олимпия терма жамоасида ўйнаб юрган кезларимиз танишиб, қалин дўст бўлиб кетганмиз. Бугунги кунда ҳам энг яқин, сирдош дўстим. Эрталаб қўнғироқ қилиб, туғилган куни билан табрикладим. Яна камида 5 йил футбол ўйнаб бергин, деб ният қилдим. Сизга жўнатган суратни бугун унга ҳам юбордим. Дўстлигимиз абадий бўлсин. Фурсатдан фойдаланиб, дўстимга соғлиқ, оилавий бахт, келин билан бирга шириндан-шакар фарзандларини роҳатини кўриб юришларини тилайман.         

 

Биз ҳам ўз ўрнида сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчиларимиз номидан Шаҳбоз Эркиновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз!

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика