Latest news

10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  6 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  4 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  3 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  10 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  12 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  5

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар News

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар

Дилшод Нуралиев ўтган йили шогирдлари билан Эронда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучганди.
Бу йил улар қитъамиз шарафини жаҳон чемпионатида ҳимоя қилишади. Яқинда Австрияда мезбонлар ўсмирлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик баҳсида майдонга тушган ўсмирларимиз сентябрда энди Испанияда йиғинда қатнашадилар.

Рақибларимиз ичида Марокаш ва Панама аллақачон жиддий тайёргарликка киришиб бўлди. Хорватия ҳақида хабарлар кўп бўлмаган бир пайтда марокашликлар ўтган ҳафтада навбатдаги йиғинларини якунлашди.

Ўзларидан 4 ёш катта жамоаларга қарши баҳс олиб борган Марокаш ўсмирлари жисмоний имкониятларини анча яхшилаб олишди. Таъкидлаш лозимки, ушбу жамоанинг кўплаб футболчилари “Брюгге”, “Андерлехт”, “Интер”, “Ювентус”, “Барселона”, “Аякс”, “Боруссия”, “Нанси” каби Европанинг машҳур клубларида фаолият олиб боришади. Бельгиянинг икки гранди таркибида бир неча нафардан ўйинчи ҳаракат қилади. Марокаш ўсмирлари сафида келажаги порлоқ деб эътироф этилаётган кўплаб футболчилар борлигини шундан ҳам билиб олиш мумкин.

Панамалик ўсмирлар эса Колумбияда йиғин ўтказиб қайтишди. Улар 5 учрашувда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишди. Шу кунларда Венесуэлада мезбонлар, Гондурас ва Аргентина ўсмирларига қарши учрашувларда иштирок этишади. Шу тариқа бу жамоа мундиалда иштирок этадиган бошқа термаларга қарши ўйинларда маҳоратини ошириб боряпти.
Терма жамоаларимиз учун муҳим палла яқинлашиб келмоқда. Улар бизни ижобий натижалар билан хурсанд этишларига умид қилиб қоламиз.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика