Latest news

15:01Мавсум охирида шартномаси якунланадиган Артета "Арсенал" билан келишиб олди  0 14:27Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик"  0 13:57ПСЖ Мбаппега "Реал"дан ўринбосар топди  0 13:35Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг"  0 13:05"Ал Ҳилол" "Барселона" вингери учун 100 млн евро таклиф қилган  0 12:45"Милан" ярим ҳимоячиси камида уч ойга сафдан чиқди  0 12:18Саудия Арабистонига бормаган Серхио Рамос фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин  1 12:00Ўзбекистон футзал терма жамоаси испаниялик мураббий қўл остида жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрди?  1 11:15"Реал" сотилган абонементлар бўйича етакчи, "Барселона" эса...  3 10:46Жамал Мусиалага Европанинг тўртта ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:13"Манчестер Юнайтед" мавсумни катта зарар билан якунлаган. Жамоанинг қарзи ярим миллардга етиб қолди  2 09:35Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод маълум  3 09:01"Goal" ЖЧ-2026нинг топ-16 фаворитлари рейтингини тузди  15 08:32Маурисио Почеттинонинг АҚШ термасидаги маоши маълум қилинди  1 07:57ЦСКАнинг етакчиларидан бири жамоани тарк этишга яқин  0

Осиёнинг совриндор жамоаси ёхуд “Ал Ҳилол” ҳақида News

Осиёнинг совриндор жамоаси ёхуд “Ал Ҳилол” ҳақида

“Бунёдкор” ОЧЛ нимчорак финалида нафақат Саудия Арабистони, балки Осиёнинг энг номдор ва совриндор жамоаларидан бири саналган “Ал Ҳилол” билан тўқнаш келади.
Эртага “Пахтакор” стадионида дастлабки учрашув бўлиб ўтади. Рақиб жамоа ҳақида турли қизиқарли маълумотлар билан танишиб олинг ва “Ҳилол” тўғрисида тушунчага эга бўлинг.

“АЛ ҲИЛОЛ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Ташкил топган йили: 1957
Лақаби:
“Босс”, “кўк қанотлар”
Стадиони: “Қирол Фаҳд”, 67 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Абдулраҳмон Бин Мусаъад
Бош мураббийи: Сами Ал Жабер
Саудия Арабистони чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади.



Жамоа ютуқлари: 13 карра Саудия Арабистони чемпиони (1977, 1979, 1985, 1986, 1988, 1990, 1996, 1998, 2002, 2005, 2008, 2010, 2011), 6 бор Саудия Қироли Кубоги соҳиби (1961, 1964, 1980, 1982, 1984, 1989), 12 марта Саудия Шаҳзода Кубоги соҳиби (1964, 1995, 2000, 2003, 2005, 2006, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013), 8 карра Саудия ФФ Кубоги эгаси (1987, 1990, 1993, 1996, 2000, 2005, 2006, 2014), Осиё клублари чемпионати ғолиби (1991, 2000), Осиё Кубок эгалари кубоги ғолиби (1997, 2002), Осиё Суперкубоги соҳиби (1997, 2000), Араб Кўрфази клублари чемпионати ғолиби (1986, 1998), Араб Чемпионлар лигаси ғолиби (1994, 1995).

1957 йил ташкил этилган жамоа шу пайтгача жами 55 бор турли мусобақаларда ғолиблик нашидасини сурган. ОЧЛнинг эски формати саналган Осиё клублари чемпионатида ҳам 2 марта зафар қучган. “Ал Ҳилол” Осиёнинг ўтган асрдаги энг яхши жамоаси деб тан олинган.

Айни пайтда жамоага Сами Ал Жабер мураббийлик қилмоқда. У билан 2 йилча аввал суҳбатлашганимизда Жабер “Ҳилол”нинг асосий мақсади яқин йилларда ОЧЛда ғалаба қозониш эканини таъкидлаганди. Ўша пайтларда у ҳали жамоада бош мураббий сифатида фаолият юритмасди. Ўтган йили раҳбарият унга ишонч билдирди. “Ҳилол” чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Бу эса ёмон натижа эмас.



Сами АЛ ЖАБЕР
Туғилган санаси
: 11.12.1972
Туғилган жойи: Ар Риёд
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: 1988–2008 “Ал Ҳилол” 305 (143), 2000–2001 “Вулверхэмптон” 4 (0).
Саудия Арабистони миллий терма жамоасида 156 учрашувда 46 тўп киритган.
Бошқарган жамоаси: “Ал Ҳилол”, 2013 йилдан буён.

Гуруҳ босқичида “Ал Аҳли”, “Сепахан” ва “Ал Садд” билан тўқнаш келган риёликлар 9 очко тўплаб, пешқадамга айланишди. Охирги турда “Сепахан” 1:0 ҳисобида мағлуб этилгани туфайли Жабер шогирдлари нимчорак финалга чиқишди. Ўша беллашувни 2014 йилги мавсум учун энг кўп мухлис стадионда кузатди – 49650 нафар. Жамоа 12 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Носир Ал Шамрани 6 тўп киритган бўлса, Тиаго Невес 3 гол урди. Шамрани миллий чемпионатда 21 тўп киритди. Невес ҳисобига 13 гол ёзилди. Ушбу футболчилар, шунингдек, Ёсир Ал Қаҳтани, Муҳаммад Ал Шалҳуб, Сегундо Кастильо “Бунёдкор” ҳимоячилари учун асосий муаммоларни юзага келтиришларига шубҳа йўқ. Жамоа сафида миллий терма жамоага номзодлар ва 4 нафар легионер бор. Кореялик Квак Тай Хви ва бразилиялик Дигао ҳимояда тўп тепади. Кастильо таянч ярим ҳимоячи, Невес ижодкор футболчи вазифасини бажаради. Бу легионерларнинг барчаси юқори савияда ўйин кўрсатади. Айнан шу тарафдан устунлик “Ҳилол” жамоасида дейиш мумкин. Невес ва Шалҳуб техник имконият ва дриблинглар орқали рақибга бемалол хавф солиб, 2-3 футболчини ортда қолдиришади. Кастильо ҳамон Эквадор терма жамоасига жалб этиб келинади. “Бунёдкор”нинг ярим ҳимоячилари эртанги баҳсда ўта фаол руҳда ўйнашлари талаб қилинади. Шунингдек, ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилиш лозим. “Ал Жаиш” билан сафардаги ўйиндек хатолар юзага келса, бу сафар ҳам омад кулиб боқиши туфайли муваффақиятга эришишга умид қилиб бўлмайди.

“D” гуруҳи
Ал Ҳилол - Ал Аҳли - 2:2

Голлар: Носир Ал Шамрани 60, 74 - Хименез 53, Графите 58.

Сепахан – Ал Ҳилол - 3:2
Голлар:
Булку 18, Шарифи 72, Сукаж 90 - Кастильо 28, Невес 33.

Ал Садд – Ал Ҳилол - 2:2
Голлар:
Блуши 26, Белҳаж 66 - Невес 45, 56.

Ал Ҳилол – Ал Садд - 5:0
Голлар:
Қаҳтани 3-пен, Султон Деайя 28, Носир Ал Шамрани 34, 58, 62.

Ал Аҳли – Ал Ҳилол - 0:0

Ал Ҳилол - Сепахан - 1:0
Гол:
Носир Ал Шамрани 45.

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Ал Ҳилол
623112 - 759
2Ал Садд
62228 - 14-68
3Ал Аҳли
61416 - 607
4Сепахон62139 - 817


“Ал Ҳилол” бу мавсум дарвозани Абдуллоҳ Судайрига ишониб топширди. Ҳимояда Дигао, Квак Тай Хви, Ёсир Ал Шаҳрани ва Султон Беши кўпроқ ҳаракат қилган. Ярим ҳимояда Салим Давсари, Муҳаммад Шалҳуб, Салмон Фараж, Тиаго Невес, Сегундо Кастильо ва Сауд Харири ўйнаган. Улардан 4 нафарини ўйинга қараб Жабер ўзгартириб туради. Ҳужумда эса Носир Шамрани ва Ёсир Қаҳтонидан фойдаланади. Эртанги беллашувда ҳам шу футболчилар асосий таркибдан ўрин олсалар ажаб эмас.

“Ал Ҳилол”нинг ОЧЛ учун таркиби
Дарвозабонлар

28. Абдуллоҳ Судайри
30. Файз Субаиҳ
32. Ҳуссайн Шаъян
35. Муҳаммад Вакид

Ҳимоячилар
2. Султон Ал Беши
4. Абдулла Зори
12. Ёсир Ал Шаҳрани
17. Абдуллоҳ Ҳафиз
23. Квак Тай Хви (Жанубий Корея)
26. Дигао (Бразилия)
31. Муҳаммад Бурайк
33. Султон Дуаййи
46. Аҳмад Шараҳили
49. Абдуллоҳ Шамеҳ
51. Фаҳад Заҳим

Ярим ҳимоячилар
5. Абдуллатиф Ал Ғаннам
7. Тиаго Невес (Бразилия)
8. Абдуллоҳ Отайф
10. Муҳаммад Ал Шалҳуб
11. Абдулазиз Давсари
13. Салмон Фараж
14. Сегундо Кастильо (Эквадор)
27. Сауд Харири
29. Салим Давсари
39. Абдуллоҳ Муҳаммад

Ҳужумчилар
24. Наваф Обид
15. Носир Ал Шамрани
16. Юсуф Ал Салим
20. Ёсир Ал Қаҳтани
36. Холид Кааби



“Ал Ҳилол” ўз машҳурлигидан унумли фойдаланади. “Mobily” компанияси тузилган шартнома туфайли риёдликлар ҳар йили 18 миллион АҚШ долларига тенг маблағга эга бўлишади. Бу жамоа либосларида компания номи реклама қилингани учун тўланадиган пул. Бундан ташқари, жамоа ҳар қандай совринни қўлга киритса, қўшимча 800 минг долларга ишлайди. Ўртача ушбу компаниядан бошқа киримлар билан ҳисоблаганда “Ҳилол” бюджетини 20 миллион доллар билан бойитиб олади.

Клуб размлари туширилган либос ва турли маҳсулотлар сотувидан ҳам катта миқдорда пул ишлаб топади. Магазин ишга туширилиши билан илк ҳафтанинг ўзида тушум миқдори 266 минг доллардан иборат бўлган.

Телевидение билан трансляциялар ҳуқуқини сотиш шартномасига Саудия Арабистони ФФ эгалик қилади. Федерация ҳар бир клубга 1,2 млн доллар миқдорида маблағ ўтказиб беради. Клуб хўжайинлари эса ҳар йили жамоа фаолият юритиши учун зарур бўлган маблағни топиб беришади. Бу пул миқдори ўртача 40 миллион долларни ташкил қилади. Чипталар сотилишидан тушган 25 фоиз маблағ хайрия жамғармаларига ўтказиб берилади.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика