Latest news

11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  6 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  2 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0

Осиёнинг машҳур журналистларидан бири "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан нима кутаётганини маълум қилди News

Осиёнинг машҳур журналистларидан бири "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан нима кутаётганини маълум қилди

Қатарда марказлашган Осиё чемпионлар лигаси давом этмоқда.

Ушбу мусобақани ёритиш учун бир қатор хорижлик журналистлар ҳам Доҳа шаҳрига ташриф буюришган. Улар орасида Ahdaaf нашри бош муҳаррири Ваэль Жобир ҳам бор. Биз ундан championat.asia сайти ўқувчилари учун ОЧЛ чорак финали ҳақида фикрларини билдиришни сўрадик:

Менинг назаримда "Пахтакор" - "Персеполис" учрашуви Ғарб минтақасининг финалдан олдинги финали. Бу жуфтликда қайси жамоа ғолиб бўлса ҳам Саудия Арабистони клубларига қийин бўлади.

"Пахтакор" 2020 йил бошидан буён менда яхши таассурот қолдирмоқда. Улар жуда яхши жамоавий ўйин намойиш этишмоқда, жисмоний ва тактик томонлама кучли. Эрен Дердийокнинг жамоага қўшилиши муҳим аҳамият касб этди. Бу орқали бош мураббий захирадан Игорь Сергеев даражасидаги ҳужумчини майдонга тушириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу албатта катта устунлик.

"Персеполис" "Ал Садд"га қарши ўйинда бор кучи билан гол уриш учун ҳаракат қилди ва кўплаб вазиятлар яратди (фақат "Шаржа" билан баҳсда форслар рақибнинг чап қанот ҳимоясидаги заифликдан кейин 4:0 ҳисобида зафар қучишди). Ўйлашимча Иса Ал Касир Егор Кримец ва Анзур Исмоилов тандемини ёриб ўтишга қийналади. Менимча шу куни Жалолиддин Машарипов ўзини яхши томонлама кўрсатиб дриблинглари билан Черан ва Дердийокка яхши вазиятларни ташкил этиб берса, "Пахтакор"ни тўхтатиш қийин бўлади.

Иккинчи жуфтликдаги Саудия Арабистони клубларининг тўқнаш келганлиги уни ўзгача қилади. Менимча "Ал Насср" айни пайтда "Ал Аҳли"дан кучлироқ. Агар оддий ўйин бўлганида уларнинг осон ғалабасини тахмин қилган бўлардим. Бироқ нимчорак финалда "Ал Таавон"га қарши баҳсда кўрдикки маҳаллий дербилар осон ўтмайди.

Ўйлашимча агарда "Ал Аҳли" ушбу тўқнашувда ғолиб бўлса "Пахтакор" ва "Персеполис" учун оддий рақиб бўлади. Агарда "Ал Насср" ярим финалга чиқса жуда кучли ўйин бўлади.

Олдинда бизни зўр ўйинлар кутиб турибди!

Ваэль Жобир, Ahdaaf нашри бош муҳаррири



Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика