Latest news

22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  116 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди News

Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди

Осиё чемпионлар лигасининг ўтган йилги финалчиси "Ал Ҳилол" клуби бош мураббийи Лорен Регекамп ишдан бўшатилди.
Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" Саудия Арабистонининг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади ва Сами Ал Жабердан кейин айнан ушбу мураббий жамоани бошқариб келаётганди. Клуб расмий сайти бош мураббий ишдан олинганини тасдиқлади ва ўрнига руминиялик 39 ёшли мутахассис Чиприан Панаит тайинланганини ёзди. Руминиялик мураббий бунгача жамоа ўринбосарларини шуғуллантириб келаётганди.

"Ал Ҳилол" Лорен Регекамп қўл остида ўтган мавсум ОЧЛ финалига қадар етиб борди ва икки учрашув натижасига кўра Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига имкониятни бой берди. Жамоа ҳозирда 15-тур натижаларига кўра, ички чемпионатда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бош мураббийнинг ишдан бўшатилишига сабаб "Ал Ҳилол"нинг Шаҳзод кубоги финалида "Ал Аҳли"дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 25 февраль куни ўз майдонида ОЧЛ 1-тур доирасида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика