Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Осиё ўйинлари тарихи: Чусовитина иккита олтин олган, Ирода Тўлаганова чемпион бўлган муваффақиятли Пусан-2002 News

Осиё ўйинлари тарихи: Чусовитина иккита олтин олган, Ирода Тўлаганова чемпион бўлган муваффақиятли Пусан-2002

23 сентябрь куни Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олади.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ҳисоб бўйича XIV Осиё ўйинлари 2002 йилнинг 29 сентябрь - 14 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини 175 нафар спортчи 14 спорт тури бўйича ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоа аъзолари 15 та олтин, 12 та кумуш ва 24 та бронза медалларини қўлга киритган. Умумий ҳисобда эса 51 та медалга эга чиққанмиз.


Ушбу ўйинлар Ўзбекистон спорт делегацияси учун энг муваффақиятли Осиё ўйинларидан бири ҳисобланади. Делегациямиз ўйинлар якунига кўра медаллар жамғариш рейтингида 5-ўринни эгаллаган. 


Медалларимизни спорт турлари кесимида оладиган бўлсак натижалар қуйидагича бўлган:


Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (15 та олтин):

1. Дилшод Маҳмудов (бокс)

2. Ўткирбек Ҳайдаров (бокс)

3. Икром Бердиев (бокс)

4. Сергей Михайлов (бокс)

5. Рустам Саидов (бокс)

6. Дилшод Мансуров (эркин кураш)

7. Артур Таймазов (эркин кураш)

8. Алексей Чеглаков (юнон-рум кураши)

9. Антон Ряхов (эшкак эшиш, К-1, 500 м)

10. Юлия Борзова, Татяна Левина, Антонина Москалёва, Надежда Пишулина (эшкак эшиш, К-4, 500 м)

11. Равиль Начаев (сузиш, 50 метрга эркин)

12. Сергей Крушевский (велоспорт, шоссе)

13. Ирода Тўлаганова (теннис)

14. Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси, таяниб сакраш)

15. Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси, эркин машқлар)



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика