Latest news

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  2 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  152 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз News

Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз

Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олмоқда.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ҳисоб бўйича XVII Осиё ўйинлари 2014 йилнинг 19 сентябрь - 4 октябрь кунлари кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган. 



Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 31 спорт турида 291 нафар спортчи ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 9 та олтин, 14 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритишган. Умумий ҳисобда 45 та медалга эга чиққанмиз. 

Очилиш маросимида дзюдочи Ришод Собиров байроқдор вазифасини бажарган. 



Делегациямиз мусобақа якунига кўра, 11-ўринни эгаллаган. Мазкур Осиё ўйинлари Ўзбекистон кучли ўнликка кира олмаган ягона Осиё ўйинларидир. 

Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (9 та олтин):

1. Светлана Радзивил (енгил атлетика, баландликка сакраш)

2. Екатерина Воронина (енгил атлетика, кўпкураш)

3. Вадим Меньков (эшкак эшиш, С-1, 1000 метр)

4. Алексей Мочалов (эшкак эшиш, K-1, 1000 метр)

5. Валерия Давидова, Равилия Фархутдинова, Жамила Раҳматова, Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика, жамоавий)

6. Жасур Бойқўзиев (таэквондо)

7. Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)

8. Рашид Қурбонов (эркин кураш)

9. Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши)


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика