Latest news

00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  0 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  23 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  1 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   1 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0

Осиё ўйинлари. Жанубий Корея 5-бор ғолиб! News

Осиё ўйинлари. Жанубий Корея 5-бор ғолиб!

Бугун Осиё ўйинларида спортнинг футбол тури бўйича мусобақаси ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида кураш олиб борган Жанубий Корея финалдаги рақиби Японияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб кореяликлар ўз тарихларида бешинчи бор Осиё ўйинлари ғолибига айланишди.

Маълумот учун, Жанубий Корея бу йилги мусобақани ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8-марта финалда ўйнади ва шундан бештасида ғалабага эришди. Шуни айтиш лозим, 1970 ва 1978 йилги мусобақалар финалида Жанубий Корея Бурма ва КХДР билан дуранг қайд этган, бироқ ташкилотчилар томонидан ҳар икки жамоа ғолиб деб топилиб олтин медаллар топширилган.

Бундан тўрт йил олдин Иньчонда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам ғолиблик Жанубий Кореяга насиб этганди. Корейслар ён қўшнилари КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Бу гал эса Япония 2:1 ҳисобида доғда қолдирилди. 1954, 1958 ва 1962 йилги мусобақаларда эса Жанубий Корея кетма-кет уч марта финалда ўйнаб, учаласида ҳам ғолиб бўла олмаган.

Қуйида Жанубий Корея терма жамоасининг Осиё ўйинларида чемпион бўлган ўйинларини келтириб ўтамиз.

1970 йил. Бангкок, Таиланд
Финал: 
Жанубий Корея - Бурма 0:0 (2та биринчи ўрин)

1978 йил. Бангкок, Таиланд
Финал: 
КХДР – Жанубий Корея 0:0 (2та биринчи ўрин)

1986 йил. Сеул, Ж.Корея
Финал: 
Жанубий Корея – Саудия Арабистони 2:0

2014 йил. Иньчон, Ж.Корея
Финал: 
Жанубий Корея - КХДР 1:0

2018 йил. Жакарта, Индонезия
Финал: 
Жанубий Корея - Япония 2:1

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика