Latest news

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Осиё Кубогига яна 29 кун! Ким қачон Австралияга ташриф буюради? News

Осиё Кубогига яна 29 кун! Ким қачон Австралияга ташриф буюради?

Январь ойи Австралияда айни футбол ўйнайдиган пайт бўлади. Ҳаво ҳарорати ўртача 24-28 градус иссиқни ташкил этади.

Айни пайтга келиб, мезбон Австралиядан ташқари қолган 15та терма жамоани қайси кунлари бу қитъага ташриф буюриши маълум бўлиб улгурди.

Ҳаммадан эрта Шимолий Корея терма жамоаси "Яшил қитъа"га учади. Корейслар режага кўра, 15 декабрдан Австралиядаги машғулотларни бошлашади. Улардан кейин Қувайт (18 декабрь) ва Баҳрайн (22 декабрь) терма жамоалари "кенгурулар" юртига етиб борадилар. Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари эса энг кеч, яъни 2015 йилнинг 3 январь куни манзилга етиб боради.

Янги йилга қадар, Хитой, Эрон, Иордания, Баҳрайн, Қувайт, КХДР, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, ва БАА терма жамоалари Австралияга етиб борадилар. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда 17-29 декабрь кунлари мусобақа олдидан сўнгги йиғинини ўтказиб, Тошкентга қайтадилар. 1 январдан терма жамоамиз Тошкентда йиғилади ва эртасига Австралияга учиб кетади.

БААдаги иккинчи йиғинга, деярли оптимал таркиб йўл олади. Захира учун 2-3 нафар футболчилар ҳам бўлади. Иккинчи йиғинда учта ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида расмий хабарлар мавжуд. Буни ФИФА сайти ҳам тасдиқлаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австралиядаги базаси Мельбрунда жойлашган. Миржалол Қосимов ва унинг жамоаси у ерда 8 январга қадар бўладилар, шундан кейин Сиднейга учадилар.

Бу сафарги Осиё Кубоги янги тизимда ўтади. Яъни, ҳар бир ўйин ҳар хил шаҳарларда бўлади. Сўнгги ЖЧда синаб кўрилган бу тизим, гарчанд жамоалар учун қийинчилик туғдирса-да, маркетинг жиҳатдан ташкилотларга яхши пул олиб келади.

Нодирхўжа Юлдашев.



 

МТЖ Етиб бориш санаси МТЖ Базаси
Австралия 27 декабрь Сидней
Баҳрайн 22 декабрь Сидней
Хитой 29 декабрь Аделаида
Эрон 31 декабрь Мельбрун
Ироқ 1 январь Канберра
Япония 3 январь Кесснок
Иордания 23 декабрь Ньюкасл
Қувайт 18 декабрь Кюнбеян
КХДР 15 декабрь Канберра
Уммон 28 декабрь Сидней
Фаластин 2 январь Брисбан
Қатар 28 декабрь Канберра
Саудия Арабистони 26 декабрь Брисбан
Жанубий Корея 27 декабрь Брисбан
БАА 26 декабрь Голд Коаст
ЎЗБЕКИСТОН 3 январь Мельбрун

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика