Latest news

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  3 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Осиё Кубогига тайёргарлик давом этади News

Осиё Кубогига тайёргарлик давом этади

Осиё Кубоги-2019да иштирок этадиган деярли барча жамоалар мусобақага жиддий тайёргарлик кўришга ҳаракат қилишяпти.

Осиё Кубоги стартига 50 кун қолди. Демак, иштирокчи жамоалар бундан буёғига отни янада қамчилашади. Кеча бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларида Саудия Арабистони Яманни мағлуб этган бўлса, биз билан битта гуруҳдан жой олган Япония Венесуэла билан дуранг ўйнади.

Япония - Венесуэла 1:1
Япония навбатдаги ўртоқлик учрашувини Венесуэлага қарши ўтказиб дуранг қайд этди. Японлар таркибида Хироки Сакай гол муаллифи бўлди. Рақиб жамоанинг голи эса пенальтидан киритилди. Шуни айтиш лозим, японлар янги мураббий Хажиме Мориясу қўл остида ҳали мағлуб бўлишгани йўқ. Япония сафида гол урган урган футболчи Хироки Сакай Франциянинг "Марсель" клубида тўп тепади.

Фаластин - Покистон 2:1
Осиё Кубогига тайёргарлик олиб бораётган Фаластин терма жамоаси Покистондан устун келди. Бу жамоа гуруҳ ўйинларини Австралия, Сурия ва Иорданияга қарши ўтказади. Фаластин термаси ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини сешанба куни Хитойга қарши ўтказади.

БАА - Боливия 0:0
Осиё Кубоги-2019 мезбони БАА бу сафар дуранг қайд этди. Боливияга қарши кечган назорат баҳсида ҳисоб очилмади. БАА футболчилари навбатдаги учрашувни сешанба куни Яманга қарши ўтказишади. Бу жамоа Осиё чемпионати гуруҳ босқичини Таиланд, Баҳрайн ва Ҳиндистонга қарши ўтказади.

Саудия Арабистони - Яман 1:0
Абдулраҳмон Ғариб томонидан киритилган ягона гол саудияликларга ғалаба тақдим этди. Маълумот учун, гол урган футболчи "Ал Аҳли" клуби ҳужумчиси ҳисобланади. Саудия Арабистони Осиё Кубогида "Е" гуруҳидан жой олган ва Қатар, Ливан ҳамда КХДРга қарши ўйнайди. Шуни айтиш лозим, саудияликлар ЖЧ-2018дан сўнг тўртта ўйин ўтказиб биринчи бор зафар қучди. Аввалги уч ўйинда жамоа Боливия ва Ироқ билан дуранг ўйнаб, Бразилияга имкониятни бой берганди. Саудияликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини Иорданияга қарши ўтказишади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика