Latest news

01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  1 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  6 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:38"Леванте" — "Барселона". Таркиблар маълум  23 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  7 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон янада кўпроғини хоҳлаяпти News

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон янада кўпроғини хоҳлаяпти

Бошланишига жуда кам вақт қолаётган Осиё Кубогида Уммон терма жамоаси биз билан битта гуруҳда кураш олиб боради.

Бошқалар қатори бу жамоа ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Маълумот учун, Уммон термаси ўтган йил Қувайтда ўтказилган "Кўрфаз Кубоги"да ғолибликни қўлга киритган. Уммонликлар финалда БААни пенальтилар сериясига кўра 5:4 ҳисобида мағлуб этишганди.

Эндиликда голландиялик мураббий Пим Вербек бошқарувчидаги жамоа янада кўпроғини хоҳлаяпти. Яъни, Уммон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019да ҳам ўзини кўрсатмоқчи.

"Ўтган мавсум "Кўрфаз Кубоги"даги ғалабага бизга янада ишонч берди. Кўриниб турибдики, биз ҳатто кучли жамоаларни ҳам мағлуб эта оламиз. Тўғрисини айтсам, Осиё Кубогига катта умид билан қараяпман", - дейди Пим Вербек ОФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Голландиялик мураббий ўз фикрида давом этар экан яна шундай деди: "Биз Ғарбий Осиёдаги барча жамоалар билан тенгма-тенг кураша оламиз. Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида Иордания, Сурия, Баҳрайн, Эквадор каби жамоаларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик ва бу ўйинларнинг бирортасида мағлуб бўлмадик. Биз 2018 йил ҳисобидан 7-8та ўйин ўтказиб, умуман ютқазмадик. Мана шунинг ўзиёқ жамоа кучидан дарак беради".

"Мамлакатда футболга қизиқиш ниҳоятда юқори. Терма жамоага ҳамма ишонч билан қараяпти. Бу эса муҳим аҳамият касб этади. Биз буёғига руҳий томонлама ўсишимиз керак. "Кўрфаз Кубоги"га катта мақсадларсиз боргандик, аммо ғолиб чиққанимиздан сўнг одамлар бизга бошқача қарай бошлашди. Бу эса янада масъулиятли бўлишимиз кераклигини англатади. "

Пим Вербек ўз интервьюсида гуруҳдаги рақибларга ҳам тўхталиб ўтди: "Биз барибир кучли гуруҳда бўлишимизни билардик, чунки қуръа жараёнида 3-саватчадан жой олгандик. 1-саватчадан Япония, 2-саватчадан Ўзбекистон тушди. Менга Япониянинг ўйин услуби ёқади. Улар энг кучли жамоалардан бири, уларда комбинацион футбол юқори даражада йўлга қўйилган. Ўйлайманки, жуда қизиқ баҳс бўлади".

"Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши шаклланган, улар жисмонан кучли ва катта тажрибага эга. Ўзбекистон доим жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида охиригача курашади. Тўғри, уларда тажриба бизга қараганда кўп, лекин ҳаммасини майдонда кўрамиз. Тукрманистон ҳақида гапирадиган бўлсам, тўғриси бу жамоа ҳақида кўп нарса билмайман. Аммо бу ўйин ҳам қизиқ ўтади деб ўйлайман. Биз Осиё Кубогига узоқ ва жиддий тайёргарлик кўрдик. Навбатдаги мусобақадан янада кўпроғини кутяпмиз. Асосий эътибор эса 9 январь куни бўладиган Ўзбекистон билан биринчи ўйинга қаратилади".

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика