Осиё Кубоги юлдузларидан бирини "Ювентус" сотиб олмоқчи
30 jan 2019 16:58
News
Осиё Кубоги юлдузларидан бирини "Ювентус" сотиб олмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби БААда ўтаётган Осиё Кубоги юлдузларидан бирини сотиб олиш ниятида.
"Кекса синьора" Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси Моҳанад Алини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумотларга кўра. "Ювентус" Моҳанад Алининг трансфер ҳуқуқларига эгалик қилувчи "Ал-Шорта" клубига футболчи учун 900 минг евро таклиф қилган. Ҳужумчи бунгача "Галатасарой", "Бенфика", АЕК, "Славия" (Прага), "Ал-Айн" ва "Генк" клубларининг 600-800 минг евро атрофидаги таклифларини рад этди.
18 ёшли футболчи Осиё Кубогида 2та гол уришга муваффақ бўлди. Моҳанад Али ҳозиргача Ироқ терма жамоаси сафида 15та учрашув ўтказиб, рақиб дарвозасини 8 марта ишғол қилди.
Олдинроқ, Осиё Кубогининг бошқа юлдузи Сардор Азмун "Зенит"га ўтиши мумкинлиги, унга эгалик қилувчи "Рубин" 10 млн. евролик таклиф олгани эълон қилинган эди.
Link :
Source : twitter.com/ahdaafme
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments