Latest news

01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  0 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  1 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  4 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  6 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  17 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   5 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2

Осиё Кубоги. Ярим финалнинг қизиқарли факт ва рақамлари News

Осиё Кубоги. Ярим финалнинг қизиқарли факт ва рақамлари

Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг ярим финал ўйинлари ортда қолди.
Бунда Жанубий Корея Ироқни 2:0, Австралия ҳам БААни шу ҳисобда мағлуб этди. Қуйида ярим финал ўйинлари билан боғлиқ баъзи қизиқарли факт ва рақамларни келтириб ўтамиз.

0. Жанубий Корея мусобақа бошланганидан бери ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Улар Уммон (1:0), Қувайт (1:0), Австралия (1:0), Ўзбекистон (2:0) ва Ироқ (2:0) билан баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишди.

1. Жэйсон Дэвидсон билан Трент Сейнсбери миллий терма либосида ўзларининг биринчи голларини уришди.

2. Ли Ёнг Хёп турнирдаги иккинчи голини киритди, Ироқ билан кечган баҳсда. 23 ёшли футболчи Ж.Корея либосида ушбу турнирда ўз дебютини ўтказди ва ҳамма ўйинларда майдонга тушиб келмоқда.

3. Австралия кетма-кет учта ўйинда ғалабага эришди.

4. Массимо Луонго тўртта голга ҳаммуаллифлик қилди ва бу кўрсаткичи билан барча футболчилар орасида энг яхшиси бўлиб турибди.

10. Австралия терма жамоасининг 10 нафар футболчиси ушбу мусобақада гол уришнинг уддасидан чиқди. Булар - Тим Кэйхилл, Жэйсон Дэвидсон, Майл Единак, Томи Юрич, Робби Круз, Массимо Луонго, Мэтт Маккэй, Марк Миллиган, Тренн Сейнсбери ва Жэймс Троиси.

12. Австралия турнир иштирокчилари орасида энг кўп 12та тўп киритди.

55. 55 йил деганда Жанубий Корея ўз тарихида иккинчи марта Осиё чемпиони бўлиши мумкин. Улар илк бор 1960 йил қитъа ғолиблигини қўлга киритишганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика