Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Осиё кубоги ва ЖЧ саралашларининг биринчи босқичи битта бўлади News

Осиё кубоги ва ЖЧ саралашларининг биринчи босқичи битта бўлади

Бугун Уммон пойтахти Мускат шаҳрида ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Энг асосий янгилик бу Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионати саралашларининг биринчи босқичи бирлаштирилиши бўлди. Деб хабар бермоқда ОФК расмий сайти.

Энди 2019 йилдан Осиё кубогида ҳозиргидек 16та эмас 24та жамоа иштирок этади.

Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги саралашларининг биринчи босқичлари битта бўлади. Бу босқичда ОФКнинг барча аъзо мамлакатлари 8та гуруҳга бўлинади. Ушбу гуруҳ ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга иккинчи ўринни олган тўртта жамоа (жами 12та жамоа) Жаҳон чемпионати саралаши финал босқичига чиқади.

8та гуруҳда қолган иккинчи ўринни банд этган тўртта жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган 8та жамоа эса юқоридаги 12та жамоага қўшилиб Осиё кубоги финал босқичига йўлланма олишади. Осиё кубогида ҳар бирида тўрттадан жамоа бўлган олтита гуруҳ пайдо бўлади. ЖЧ саралаши финал босқичи ва Осиё кубоги мусобақалари алоҳида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика