Latest news

21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  0 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  1 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  4 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  4 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  7 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4

Осиё Кубоги расмий сайти Одил Аҳмедов ҳақида мақола ёзди News

Осиё Кубоги расмий сайти Одил Аҳмедов ҳақида мақола ёзди

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогининг расмий веб-сайти (www.afcasiancup.com) бугун терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳақида мақола чоп этди.
“2011 йилги Осиё Кубогининг очилиш ўйинида Ўзбекистон мезбон Қатарга қарши баҳс олиб борганди, - дейилади мақола бошида. - Кўпчилик Қатар ғалаба қозонса керак деб турган бир пайтда Сервер Жепаров чап қанотдан кириб бориб тўпни Азиз Ҳайдаровга узатади. Одил эса ўз навбатида Ҳайдаров тўпни ёнида турган Одил Аҳмедовга етказиб беради. Шунда Аҳмедов узоқ ўйланиб ўтирмасдан тўпга кучли зарба берган ҳолда узоқ масофадан рақиб дарвозасига гол уриб, ҳисобни очади. Ўшанда австралиялик футбол шарҳловчиси Саймон Хилл “Осиё Кубогининг очилиш учрашувида қандай чиройли гол!” дея ҳайқириб юборганди.

“Қатарда ўтказилган мусобақа Одил Аҳмедов учун ўзига хос мусобақа бўлди. Ўзбекистон “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Одил Аҳмедов эса иккита гол урди. Унинг биринчи голини айтиб ўтдик, иккинчи тўпини Хитой билан 2:2 қайд этилган баҳсда киритганди”.

“Одил Аҳмедовда техника ва дриблинг кучли. У Осиё Кубогидаги ўйини орқали “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгернинг эътиборини тортди. Осиё чемпионати якунига етгач, Аҳмедов “Пахтакор”ни тарк этиб, “Анжи” сафига қўшилди. У дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ клубда “Йилнинг энг яхши футболчилари” қаторидан ўрин олади. Албатта, Самуэль Это’О, Юрий Жирков сингари машҳурлар билан бир ўринда туриш Одил учун катта воқеа бўлди”.

“Одил Аҳмедов “Анжи” таркибида уч мавсумни ўтказиб, шу мавсум бошида “Краснодар”га кўчиб ўтди. Сентябрда ўтказилган Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувида Одил Аҳмедов иккита гол уришга муваффақ бўлди. Осиё Кубогининг гуруҳ ўйинларида Саудия Арабистони, КХДР ва Хитой билан баҳс олиб борадиган Ўзбекистон ижобий натижа қайд этиш учун яхши имкониятга эга”.

“Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. У 25 ноябрь куни 27 ёшни қарши олади. Ҳозирда ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатларида энг яхши натижасини 2011 йилда қайд этиб, тўртинчи ўринни қўлга киритганди. Мана энди Австралияда бўладиган мусобақада ҳеч бўлмаса яна шу натижани такрорлаш учун Одил Аҳмедовда ҳеч қандай шубҳа йўқ”.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика