Latest news

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  5 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Осиё Кубоги қатнашчиларининг статистикаси News

Осиё Кубоги қатнашчиларининг статистикаси

Австралияда ўтказиладиган Осиё Кубогининг бошланишига ҳам икки кун қолди.
Биз эса эътиборингизга ушбу қитъа биринчилигида иштирок этадиган 16 терма жамоанинг ўртача ёши, футболчиларнинг умумий ўйинлари ва голлари сонини келтириб ўтмоқчимиз. Статистика терма жамоаларнинг ОК-2015 да иштирок этадиган таркибидан келиб чиққан ҳолда тузилган.

ОКда қатнашувчилар орасида энг ёши Ироқ терма жамоаси (22.9), энг "қари" терма эса Фаластин (27.2). Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиларнинг ёши бўйича Фаластин, Қувайт, Эрон ва Япония терма жамоаларидан кейин бешинчи ўринда, Миржалол Қосимов шогирдларининг ўртача ёши - 26.7.

Ҳозирги таркибдаги ўйинчилари миллий терма жамоа таркибида энг кўп ўйин ўтказган - Уммон (924 ўйин), умумий энг кам ўйнаганлар эса Шимолий Кореяда (274 ўйин). Ўзбекистон бу борада Уммон ва Япониядан кейинги учинчи ўринда, терма жамоамизнинг айни пайтдаги футболчилари терма либосида жами 733 бор майдонга тушишган.

Ҳозирги футболчилари терма таркибида энг кўп гол урган жамоа - Япония. "Самурайлар" бу борада қолган рақибларини анчагина ортда қолдиришмоқда - 141 гол. Энг кам гол урганлар КХДР термасида - 33 гол. Ўзбекистон терма жамоаси эса 12 ўринда, ҳозирги таркибдаги ўйинчиларимиз жами 65 бор гол уришган.

Жамоалар

Ўртача ёши

Ўйинлари

Голлари

Австралия

24.95

495

67

Ж. Корея

25.86

606

64

Уммон

26.13

924

93

Қувайт

27.13

636

102

Ўзбекистон

26.73

733

65

С. Арабистони

25.95

723

64

Хитой

25.43

541

85

КХДР

24.45

174

33

Эрон

26.82

662

87

БАА

25.34

441

74

Қатар

24.86

645

66

Баҳрайн

26.08

515

86

Япония

26.78

830

141

Иордания

24.86

647

69

Ироқ

22.91

576

73

Фаластин

27.26

512

40


Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика