Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон News

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон

Осиё Кубогида чорак финал ўйинлари старт олади.

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири Эрон бугун кечқурун Хитой термаси билан куч синашади. Аб Дабидаги "Муҳаммад бин Зайед" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Хитой
Ҳозирча мусобақада 4та ўйин ўтказган Хитой терма жамоаси шундан учтасида ғалаба қозонди. Марчелло Липпи шогирдлари Қирғизистон, Филиппин ва 1/8 финалда Таиланддан устун келишди. Улар фақат гуруҳ ўйинларида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бугун хитойликларни ниҳоятда қийин беллашув кутиб турибди, чунки Эрон билан тенгма-тенг баҳслашиш осон бўлмайди.

Эрон
Эрон ҳисобида ҳам тўртта ўйиндан сўнг учта ғалаба бор, лекин бу жамоа мағлуб бўлмаган. Форслар гуруҳ босқичида Яман ва Вьетнамни мағлуб этиб, Ироқ билан дуранг қайд этишди. 1/8 финалда эса Уммон уйга жўнатилди. Қизиғи шундаки, тўртта учрашувда Эрон ҳали бирорта гол ўтказмади. Тўплар нисбати 9-0. Бу жиҳатдан Эрон мусобақадаги ягона жамоа бўлиб турибди.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Марчелло Липпи (Хитой термаси бош мураббийи): "Шубҳасиз, Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар жаҳон чемпионатида жуда яхши ўйнашди. Рақибда кучсиз томонларни кўрмаяпман. Бу жамоани ютиш учун тактик жуда пухта ўйнаш керак. Хато қилдингизми тамом, Эрон аяб ўтирмайди".

Карлуш Кейруш (Эрон термаси бош мураббийи): "Футболда ўйинлар бир-бирига ўхшамайди. Ҳаммасига жиддий тайёргарлик кўриш керак. Хитойга қарши баҳс биз учун муҳим аҳамият касб этади. Бу жамоага қарши олдин ҳам ўйнаганмиз ва рақибнинг кучли-кучсиз томонларини яхши биламиз. Марчелло Липпи ҳурматга сазовор мураббий, у яхши жамоани шакллантира олди. Бу ўйинда биз фаворит эмасмиз".

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика