Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  99 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар News

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар

Бугун Осиё Кубогининг чорак финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Абу Дабидаги "Зайед Спортс Сити" ўйингоҳида Жанубий Корея Қатарга қарши баҳс олиб боради. Айтиш мумкинки, чорак финал жуфтликлари орасида ким фаворит эканлигини топиш энг қийин бўлган жуфтлик шу.

Олдинлари Жанубий Корея яққол фаворит бўларди. Аммо ҳозирга келиб Қатар терма жамоаси анча кучайган. Айтиш мумкинки, Қатар мусобақада энг яхши ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири бўлиб турибди.

Жанубий Корея
Бу жамоа шу пайтгача икки бор Осиё Кубогида ғолиб чиққан. Бу йил учинчи марта чемпион бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Корея бунгача ўтказилган тўртта беллашувнинг ҳаммасида зафар қучди. Гуруҳ баҳсларида улар Филиппин (1:0), Қирғизистон (1:0) ва Хитой (1:0)ни мағлуб этишган бўлса, 1/8 финалда Баҳрайндан 2:1 ҳисобида устун келишди. Кореяликлар фақат Байҳрандан гол ўтказиб юборишди. Демак, жамоа ҳимояси чакки эмас.

Қатар
Бу жамоа ҳам шу пайтгача бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг барчасида ғалабага эришди. Бундан кўриниб турибдики, бугун жуда қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз. Қатар гуруҳ босқичини Ливанга қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Шундан кейин КХДР (6:0) ва Саудия Арабистони (2:0) терма жамоалари мағлуб этилди. 1/8 финалда эса Қатар Ироқни 1:0 ҳисобида енгиб мусобақадан чиқариб юборди. Кўриб турганингиздек, Қатар ҳали Осиё Кубогида гол ўтказгани йўқ.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Паулу Бенту (Жанубий Корея термаси бош мураббийи): "Сон Хёнг Мин ҳозирча гол ургани йўқ, лекин бу мени ташвишга солмайди. Муҳими, у яхши ўйнаяпти ва бошқа футболчилар гол уряпти. Қатарда ҳам ҳимоя, ҳам ҳужум кучли. Улар анчадан бери бир мураббий қўл остида ҳамжиҳатликда ишлаб келишяпти. Тўп назорати бизда бўлса, ўйлайманки бу жамоани мағлуб эта оламиз".

Феликс Санчес (Қатар термаси бош мураббийи): "Шу пайтгача мусобақада жуда яхши иштирок этдик. Футболчиларим билан фахрланаман, биз бир жамоа бўла олдик. Буёғига яна шундай муваффақиятли давом этишни истаймиз. Жанубий Корея энг кучли жамоалардан бири. Лекин ўз йўлимизда муваффақиятли давом этишимиз учун рақибни мағлуб этишимиз шарт".

Осиё Кубоги-2019. 1/4 финал
25 январь. Абу Даби. "Зайед Спортс Сити" стадиони

Жанубий Корея - Қатар
Бошланиш вақти: 18:00.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика