Latest news

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  301 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  1 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  8 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  4

Осиё Кубоги. Пол Ле Гуэн Австралияга юқори баҳо берди News

Осиё Кубоги. Пол Ле Гуэн Австралияга юқори баҳо берди

Уммон терма жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинини ҳам бой берди.
Уммонликлар кеча Австралия билан кечган баҳсда йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Бу жамоа биринчи ўйинда Жанубий Кореяга ютқазганди (0:1), мана энди Австралиядан ҳам мағлуб бўлди. Натижада жамоа 0 очко билан охирги ўринда бормоқда.

Терма жамоа устози Пол Ле Гуэн кечаги рақиб Австралияга жуда юқори баҳо берди: "Австралия ҳақли ғалабага эришди. Улар узоққача бора олишади. Улар биздан ҳар томонлама устун келдилар. Австралиянинг кучсиз томонини топиш ниҳоятда қийин, улар стандарт вазиятларда ҳам, ҳаводаги курашларда ҳам, ердаги ўйинда ҳам зўр".

"Албатта, бизда ҳам имконият бўлди, лекин кўп эмас. Тўртта тўп ўтказиб юборганимиздан фожеа ясаш керак эмас, чунки Австралия чиндан ҳам кучли жамоа. Биз эса ҳеч нарса қила олмадик. Рақиб ўйинчиларида куч, физика, техника, хуллас ҳаммаси бор. Австралия чарчаб қоладиган жамоага сира ўхшамаяпти".

"Мен футболни жуда яхши тушунаман. Ўрнимга исталган мураббийни қўйинг, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши баҳслардан олдин ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилади, бироқ бу осон иш эмас. Чунки биз бошқа босқичдамиз, улар эса бошқа босқичда. Буни тўғри тушуниш керак" - дейди франциялик мураббий.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика